РУ
O’Z
UZS
/
/
«Қиз базми аслида оддий байрам эмас». Фарғоналик декоратор Мабрура билан суҳбат
31.01.2025 (янгиланди 31.01.2025)

«Қиз базми аслида оддий байрам эмас». Фарғоналик декоратор Мабрура билан суҳбат

«Қиз базми аслида оддий байрам эмас». Фарғоналик декоратор Мабрура билан суҳбат
Муаллиф

Ушбу мақолада ёш бўлишига қарамай, Фарғонадаги йирик тадбирларни ташкиллаштираётган декоратор Мабрура фаолияти ҳақида сўз боради. Биз мутахассис билан профессионал фаолияти, ундаги қийинчиликлар ва қизиқарли ҳолатлар ҳақида суҳбатлашдик.

Блогерлик фаолиятини бошлашингизга нима туртки бўлди?

Аслида блогер эмасман, шунчаки туғилган кунларда, шодиёналарда уйларни чиройли қилиб безатиб бериш билан шуғулланаман. Ҳозирда сиз қанчалик кўп таниқли бўлсангиз, ишингиз ҳам шунча кўп ривожланади.

Шу боис мен лентага кулгили ва ҳаётий видеолар ҳам улашиб бораман. Мен бачкана контент олмасликка, асосан одамларга фойдаси тегадиган видеолар суратга олишга ҳаракат қиламан.

Мисол учун, Водилга борганимда Муқимий шеъридан мисралар ўқиб ўтаман. Шунингдек, жуда кўплаб китоблардан иқтибос келтираман ва буларнинг барчасини манбаси билан кўрсатиб ўтаман.

Декорация билан шуғулланиш ҳоббими ёки профессионал касб?

Безак ишлари билан шуғулланиш аввал қизиқиш эди, энди эса даромад келтирадиган касбга айланган. Доим бирор яқин одамимга совға бераётганда зарқоғозлари чиройли бўлишига эътибор қаратардим. Кейинчалик гул дўконга ишга кирганман.

Фаолият давомида кўплаб паст-баландликларни кўриб, ўзим таваккал қилиб, шу соҳада мустақил фаолият юритишни бошлаганман. Ғояларим, креатив ёндашувларим иш давомида жуда ҳам кўп мижозлар орттиришимга фойда берди.

Безатиш учун энг кўп таклиф тушадиган тадбирлар қайсилар?

Ҳозирда энг кўп таклиф туғилган кунлардан тушади. Айнан ёш болаларнинг туғилган куни деб айта оламан. Тенгқурларим менга ёзишади ва ўғлим-қизим бир ёшга тўлди, шуни оилавий даврада чиройли ўтказмоқчимиз, дейишади.

Ундан кейинги ўринда қизбазми туради. Айнан катта тўйдан олдин ўтказиладиган ушбу тадбир учун Фарғонанинг ўзидан ҳам жуда кўп таклифлар келиб тушади.

Декорация бўйича энг ноодатий буюртмани ёки таклифни эслай оласизми?

Албатта, эслай оламан. Энг ноодатий таклиф бу ҳиндча партй эди. Қадрдон харидорларим ҳиндча оқшом уюштиришга қарор қилишган ва ресторан ичида катта айвон ўрнатганмиз. Бунинг учун 3 соат давомида 3 киши меҳнат қилган.

Бу энг катта масштабдаги иш эди. Якунда жуда ҳам ҳашаматли чодир қад ростлаганини кўриб, ўзим ҳам ҳайратда қолганман. Менга бундай ишларда доим онам ёрдамлашадилар.

Бу соҳада иш бошламоқчи бўлганлар нималарга эътибор қаратиши керак деб ҳисоблайсиз?

Биринчи ўринда, мижозлар билан муомалага эътибор қаратиш лозим. Ундан кейин эса мижоз сиздан талаб қилаётган нарсага эътибор бериш керак. Агар сиз унинг хоҳишини тўла бажара олмасангиз, бошқа йўллар билан таклифлар киритишингиз керак бўлади.

Шунингдек, тадбир сабабчисининг фикрини ҳам инобатга олиш керак. Масалан, болакайнинг туғилган куни бўляпти ва унга «Кўк трактор» мултфилми ёқади. Онаси эса умуман бошқа қўшиқни танлаяпти. Бу ерда имкон қадар олтин оралиқни топиш керак.

Учинчиндан, мижоз учун қулайликлар тақдим этиш шарт. Мисол, сиз мижознинг хоҳишидек ҳамма ишни қилиб бердингиз ва бундан ҳам ортиқроқ ишлашга қодир эканингизни англаб турасиз. Айни шу вақтда харидорга ҳадя тариқасида қўшимча нарсалар ҳам бериш мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.