РУ
O’Z
UZS
/
/
«Мен мусиқа билан яшайман». АброБей билан катта суҳбат
02.01.2025 (янгиланди 10.01.2025)

«Мен мусиқа билан яшайман». АброБей билан катта суҳбат

«Мен мусиқа билан яшайман». АброБей билан катта суҳбат
Муаллиф

«Қиммат дунё» қўшиғи билан танилган АброБей яқинда «Болалик» трекини эълон қилди. Тарона 3 кун ичида YouTube’да мартадан кўпроқ тингланди. Биз ижрочи билан катта интервю ташкил қилдик.

Ижодингизда сизни илҳомлантирган асосий воқеалар ёки шахслар кимлар бўлган?

Мен эсимни таниганимдан буён қўшиқ айтаман. 4 йил Москвада ишлаганимда, деярли қўшиқ айтмадим, танаффус қилдим. Бир неча марта санъат соҳасини тарк этиш фикри ҳам келган, лекин қўлимдан келмади.

Ҳаётимдаги мен учун энг қизиқ ва роҳат бағишлайдиган нарса бу албатта куйлашдир. Мен мусиқа билан яшайман. Қўллаб-қувватлайдиган, доим далда бўладиган инсонларим талайгина. Мен ҳар доим улардан куч оламан.

«Қиммат дунё» ёки бошқа қўшиқларингиз орқали қандай мессежни тингловчиларга етказмоқчисиз?

Вазият, кайфиятим ва хоҳишимга қараб, исталган мавзуда трек ёзишни бошлашим мумкин. Ўз дунёқарашимни қўшиқларда акс эттиришга ҳаракат қиламан.

«Қиммат дунё» шундан ижод маҳсулларидан бири деб айта оламан. Етказмоқчи бўлган мессежим ёзган матнимда бўлади. Қўшиқларни тушуниб тинглаган мухлислар мақсадимни осонроқ англайди.

Ижодий йўлингизнинг бошланишида энг катта қийинчилик нима бўлган? Ва уни қандай енгдингиз?

Мунтазам ижод қилиш учун молиявий имкониятлар етарли бўлиши керак. Бу борада кўплаб қийинчиликлар бўлган. Аммо ҳар қандай вазиятда тушуниб, қўллаган яқинларим бор ва уларга раҳмат дейман.

Келгусида қандай жанрлар ёки мавзуларда ишлашни режалаштиряпсиз?

АброБей жанрини яратишга ҳаракат қиляпман (дея кулади артист).

Қўшиқлар ижро этишда ёки сўзларини ёзишда сиз учун энг муҳим нарса нима?

Ижро этишда мен учун энг муҳими бу овозимнинг техника характеридир.  Мияда ўйланган ғояни овозимда ижро қила олиш, овозимни хоҳлаганимдек бошқара олиш энг муҳими. Шунга ҳаракат қиламан, буни профессионал даражада қилиш керак деб ўйлайман.

Фақат шундагина қўшиқ матнидаги гаплар маъноси ва кайфияти тингловчига 100 фоиз, айни юрагигагача етиб боради. Шеър ёзишимда мен учун энг муҳими бу маъно-мантиқ, қаторларим танлаган мавзуимга қараб, бир-бирига боғлиқ бўлиши кераклиги ва қофиядир.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.