«Бир куни Самарқандда» фильми премьераси бўлиб ўтади


Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Кинематография агентлиги ва Қирғизистон Кинематография департаменти ҳамкорлигида суратга олинган «Бир куни Самарқандда» бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади.
Фильмда Самарқандга Амир Темур даври ёдгорликларини олиб келган уч нафар тарихчи (ўзбек, қирғиз, қозоқ)лар ҳақида ҳикоя қилинади. Кинокартина қаҳрамонлари номаълум шахслар томонидан ўғирланган бебаҳо экспонатларни қайтаришни мақсад қилишади ва жиноятчиларнинг изидан тушишади.
Найзабек Сидиқов режиссёрлигидаги фильмда ролларни Муҳаммадисо Абдулхаиров, Сайфиддин Мелиев, Нурбек Эсенгази, Айсанат Эдигеева каби актёр ва актрисалар ижро этган.
Фильм премьераси 29 март куни соат 15:00 да бўлиб ўтади.