РУ
O’Z
UZS
/
/
Блогер Нигина машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди
29.09.2024

Блогер Нигина машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди

Блогер Нигина машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди
Муаллиф

Тошкентда блогер Нигина Мелиқўзиева йўлда машинасида «шашка ўйини» қилгани учун жавобгарликка тортилди. У билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди. Блогер бундай ҳайдашини «азартда бўлгани» билан изоҳлади, шунингдек, юртдошлари ва обуначиларидан «узр сўради».

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда блогер Нигина Мелиқўзиеванинг Lacetti автомашинаcида юқори тезликда кетаётиб, йўл тор ва тирбанд бўлишига қарамай бир нечта қатнов чизиқлари бўйлаб хавфли ҳаракатлар амалга оширгани акс этган видеоси тарқалди.

Пойтахт ички ишлар бош бошқармаси «ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, ҳаракат давомида кескин манёврлар ва авариявий хавфли ҳолат қилиб ҳаракатланган» 21 ёшли қизга нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши / БҲМнинг 10 баравари — 3,4 млн сўм миқдорида жарима) билан маъмурий баённома тузилди.

Бошқарма биносидаги видеода ундан шундай ҳайдаш орқали нимага эришмоқчи эканлиги сўралади. «Ҳеч нимага эришмадим, шунчаки, «азарт»им бор эди, ҳайдадим-да, нима дейсиз энди. Узр, бошқа қилмайман. Жуда қаттиқ ўзгардим, қаттиқ пушаймондаман, бошқа қилмайман», — деди у.

Блогер ўзи ёзиб олган бошқа видеода эса у ЙПХ ходимига мурожаат қилгани кўринади. «2003 йилда туғилганман, мен сизни эшитаман, акажон, яна нима гапингиз бор? Ҳа, чора кўрилди. Неча баробар эди жарима? 10 баравар. Хўп, эшитяпман!», — дея гапирган у.

Бошқа бўлимлардан материаллар