06.03.2025
Диёра Келдиёрова ҳейтерларига кутилмаган жавоб қайтарди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова унинг ютуқларига негатив муносабатда бўладиганларга жавоб қайтарди.
Фойдаланувчилардан бири спортчига атиги битта олтин медали борлиги ҳақида ёзиб қолдирган. Диёра эса бунга тренд видео асосида жавоб берган.
Ушбу тренд хонанда Лола томонидан йўлга қўйилганди. Унга мухлиси биттагина машҳур қўшиғи борлигини айтган, Лола эса сиздачи иккитами деб сўраган.
Худди шундай, Келдиёрова ҳам ўша овоздан фойдаланиб, ҳейтерга жавоб қайтарган. Лола эса бу видеони кўриб, унга ёққанини билдириб, изоҳ ёзган.