5-декабрда қандай байрамлар нишонланади? Кўнгиллилар куни ва энг ношуд кун
5-декабрда Христофор Колумб Гаитига етиб борган, америкалик Аарон Аллен ўриндиқли креслога патент олган, Лондонда “Буюк тутун” бошланган ва “Сектор Газа” гуруҳи ташкил топган. Бу – бугунги кунда содир бўлган эсда қоларли тарихий воқеалар. Хўш, бугун – 5-декабрь бизни қандай байрамлар билан хурсанд қилади? Батафсил ўқинг.
Халқаро кўнгиллилар (волонтёрлар) куни
5-декабрь муносабати билан сизни кўнгиллилар сафига қўшилиб, ҳайрли ишлар қилишга таклиф қиламиз. Фондлар, ҳайвонлар бошпаналарига ёрдам бериш ёки қария қўшнингизга ғамхўрлик қилиш – ҳаммаси инобатга олинади.
Ниндзя куни
Баъзи манбаларга кўра, ушбу байрам 5-декабрда “Охирги самурай” фильми премерасига бағишланган. Аммо бу байрамнинг янада маданий сабаби бор: бу япон байрами бўлиб, унда “ниндзютсу” жанг санъати усталари шарафланади.
Онлайн тадбиркорлар куни
Бу кун уйда ўтириб, интернет орқали ишлаётган ва даромад қилаётган инсонларга бағишланган. Аксарият ҳолларда улар ўз онлайн бизнесини бошқаради ва етказиб бериш хизмати билан шуғулланади. Бу инсон сиз бўлишингиз ёки болалар таътилида бўлган тортлар пишираётган онангиз бўлиши мумкин.
Энг ношуд кун
Расмий бўлмаган ва ҳазил тариқасида нишонланадиган байрам. Бу куни одамлар нолиш ва кундалик ҳаётидан шикоят қилишади (агар иш кунига тўғри келса). Кимнингдир боши оғрийди, яна кимдир иш кўплигидан шикоят қилади, ёки пул йўқлигидан нолийди. Хуллас, кун юришмайди.
“Захер” торти куни
Дунёнинг энг машҳур десертларидан бири бўлиб, уни асосан Венада ейишади. Агар Моцарт мамлакатига саёҳатга чиқмаган бўлсангиз, ушбу тортни уйда пишиб кўришингизни тавсия қиламиз. Энг ёқимли томони шунда-ки, уни тайёрлаш унчалик қийин эмас.
“Захер” торти рецепти (20 см қолип учун)
Хамирига:
Шакар – 120 гр
Ун – 120 гр
Қора шоколад – 120 гр
Сариёғ – 120 гр
Тухум – 6 дона
Начинка ва глазурига:
Ўрик жем (мураббо) – 200 гр
Лимон шарбати – 1 ош қошиқ
Шоколад – 100 гр
Сариёғ – 20 гр
30% қаймоқ – 80 мл
Тайёрланиши:
- Ишни бисквит тайёрлашдан бошлаймиз: шоколад ва ёғни эритиб, аралаштирамиз.
- Тухум оқини сариғидан ажратамиз. Сариғни шакар билан аралаштириб, ҳаволи масса ҳосил қиламиз. Унга шоколад-ёғ аралашмасини қўшамиз ва лопатка ёрдамида аралаштирамиз.
- Унни қўшамиз ва яна аралаштирамиз. Оқларни шакар билан кўпик ҳолига келтирамиз.
- Оқларнинг учдан бирини шоколадли массага қўшиб, аралаштирамиз, кейин қолган қисмини ҳам соламиз.
- Хамирни сариёғ суртилган шаклга қуйиб, 40 дақиқа давомида (180 даражада) пиширамиз. Бу вақтда жемни элакдан ўтказамиз.
- Бисквитни совутиб, икки қисмга бўламиз. Ярмига жем сурамиз. Қолган жемни лимон шарбати билан қайнатиб, тортни шимдирамиз.
- Глазур тайёрлаш: қаймоқни иситиб, унга шоколад ва сариёғни эритиб қўшамиз. Тайёр аралашма билан тортни қоплаб, совутишга қўямиз. 3-4 соатдан кейин ёки кечаси билан совутиб, дастурхонга тортамиз.
5-декабрда туғилган машҳур инсонлар
Патрисиа Каас – француз қўшиқчиси ва актрисаси
Доктор Дре – америкалик репер
Тимур Алиханов – ўзбек блогери