26.02.2025
«Ўргимчак одам 4» фильмининг премьера санаси ўзгарди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Том Ҳолланд бош ролни ижро этадиган «Ўргимчак одам» франшизасининг тўртинчи қисми премьераси кейинроққа қолдирилди. Бу ҳақда Sony студиясига таяниб THR хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фильмнинг янги премьера санаси 2026 йил 31 июлга (24 июль ўрнига) мўлжалланган.
Кинокомикснинг суратга олиш ишлари 2025 йилнинг ёзида бошланади. Сюжет тафсилотлари сир сақланмоқда. Актёрлар таркибига Зендая ҳам қайтади. Режиссёр — Дестин Дениел Креттон («Шан-Чи ва ўнта узук афсонаси»).
«Ўргимчак одам»нинг янги трилогияси 2017 йилда бошланган ва жами 3,9 миллиард доллар касса қилган. 2026 йил июль ойида Ҳолланд ва Зендая иштирокидаги яна бир лойиҳа — Кристофер Ноланнинг «Одиссея» филми (17 июль) чиқарилади.