РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 5–7 январь кунлари Ўзбекистонда +10 даража илиқ бўлади
03.01.2025 (янгиланди 03.01.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 5–7 январь кунлари Ўзбекистонда +10 даража илиқ бўлади

Об-ҳаво маълумоти: 5–7 январь кунлари Ўзбекистонда +10 даража илиқ бўлади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 январда Қорақалпоғистон республикасида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 январда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 1-6° илиқ,  6 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 7 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 6 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ, 7 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 5 январда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 4-5 январда 1-6° илиқ, 6 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 7 январда кечаси0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 5 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-6 январда 0-5° совуқ, 7 январда 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5 январда 3-8° илиқ, 6-7 январда 5-10° илиқ бўлади.

Самарқанд вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-6 январда 0-5° совуқ, 7 январда 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5 январда 3-8° илиқ, 6-7 январда 5-10° илиқ бўлади.

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 5 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 6-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-6 январда 0-5° совуқ, 7 январда 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5 январда 3-8° илиқ, 6-7 январда 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5 январда 5-10° илиқ, 6-7 январда 7-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 5 январда баъзи жойларда қор ёғади.6 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5 январда 0-5° илиқ, 6 январда 2-7° илиқ, 7 январда 4-9° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, 6 январда 13° совуққача пасаяди, кундузи 5-6 январда 3° совуқ-2° илиқ, 7 январда 0-5° илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.