наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Салкам 100 ёшгача яшаган машҳурлар
18.10.2024

Салкам 100 ёшгача яшаган машҳурлар

Салкам 100 ёшгача яшаган машҳурлар
Муаллиф

Миллий санъатимиз тарихи кўплаб қизиқарли ҳодисаларга бой. Аммо бу борада шундай статистика борки, уни эшитган одам албатта ҳайратда қолади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Toping.uz муҳаррирлари ушбу мақолада 100 билан юзлашган ўзбек санъатининг машҳур вакиллари ҳақида ҳикоя қилади. Рўйхатдагиларнинг ижросидан сиз ҳам ҳайратда қолгансиз.

Ҳалима Носирова

Ўзбекистон халқ артисти Ҳалима Носирова 1913 йил 29 декабрь куни Қўқон яқинидаги Тоғлиқ қишлоғида таваллуд топган. У  опера хонандаси, ўзбек хонандалик санъатининг йирик намояндаси ҳисобланади.

Носированинг мусиқали драма театри саҳнасида эришган муваффақиятлари ўзбек опера ижрочилигининг юзага келишига туртки бўлган. Ижодкор «Майсаранинг иши»даги бош қаҳрамон талқинида ўзбек опера саҳнасидаги илк ҳажвий образни яратган.

Санъаткор Осиё, Америка ва Европа мамлакатларида гастролда бўлган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти, «Дўстлик» ва «Буюк хизматлари учун» орденлари билан мукофотланган. Носирова 2003 йилда 90 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этган.

Зикр Муҳаммаджонов

Ўзбек театр санъатининг энг йирик намоёндаларидан бири ҳисобланувчи Зикр Муҳаммаджонов 1921 йил 1 январь куни туғилган. У 70 йилдан кўпроқ Ўзбек Академик драма театрида ишлаб, юздан ортиқ ролларни ижро этган.

1977–82 йиллар Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг раиси бўлган. У кенг қамровли актёр бўлиб, спектаклда, кино ва телевидениеда жаҳон драматургиясининг мумтоз намуналарида образларни маҳорат билан яратган.

Бир қанча чет эл фильмларида ҳам суратга тушган. Муҳаммаджонов яратган образлар кучли психологик драматизми, романтик кўтаринкилиги билан ажралиб туради. У 2012 йил 23 августида вафот этган.

Тўйчи Орипов

Ўзбекистон халқ артисти Тўйчи Орипов 1924 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Актёр драматик, фожиавий ва комик роллар, айниқса, ўткир характерли, салбий образлар устаси сифатида танилган.

Яратган образлари ҳаётий, ифода воситалари аниқ ва ишонарли бўлиб, қаҳрамонларининг ички дунёси, маънавий ҳолати ва характерини тўлиқ очишга интилган. Уни ўзбек телетомошобани «Абдуллажон» фильмидаги раис образи орқали яхши танийди.

Ижодкор Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган. Тўйчи Орипов 2015 йилад ўзи туғилиб ўсган ва умрининг асосий қисмини яшаб ўтказган Тошкент шаҳрида вафот этган.

Лутфихоним Саримсоқова

Ҳақиқий ўзбек онаси тимсолини яратган актриса Лутфихоним Саримсоқова 1896 йил 8 май куни Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Ижодий фаолиятини 1924 йил Қўқон хотин-қизлар ҳаваскорлик тўгарагида бошлаган.

Саримсоқова ўзбек кино санъати тараққиётига улкан ҳисса қўшган. Унинг кино роллари саҳна фаолиятининг давоми бўлиб, бу ерда ҳам меҳрибон, мунис, жафокаш ўзбек оналари образини яратган.

Актриса ҳаёти ва ижодига бағишланган «Ая» (1976), «Лутфихон ая» ҳужжатли фильмлари ишланган. У 1991 йилда 95 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

Ғани Аъзамов

Ўзбек театр ва кино актёри Ғани Аъзамов 1909 йил 7 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Актёрлик фаолиятини 1930 йил Ҳамза театрида бошлаган. «Ҳалима» мусиқали драмасидаги Раҳим ямоқчи унинг биринчи роли ҳисобланади.

У юзга яқин мукаммал образлар яратган. Актёр ҳажвий, драматик, лирик ролларни бир хил маҳорат билан ўйнаган. У қандай роль ўйнамасин, ўзининг ҳажвкорлик истеъдодини, ўткир киноясини ишга солади.

Аъзамов «Мафтунингман» фильмида сартарош ва «Олтин девор»да Мўмин ролларини маҳорат билан ижро этгани ортидан мухлислар ёдида қолган. Актёр 2001 йилда 92 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.