Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ой сарҳисоби: Ноябрда Ўзбекистонда ва дунёда нималар содир бўлди?
30.11.2024 (янгиланди 30.11.2024)

Ой сарҳисоби: Ноябрда Ўзбекистонда ва дунёда нималар содир бўлди?

Ой сарҳисоби: Ноябрда Ўзбекистонда ва дунёда нималар содир бўлди?
Муаллиф

Ноябрь ойи ҳам якунига етди. 2024 йилнинг ўн биринчи ойи қизғин воқеаларга бой бўлди. Toping.uz ноябрнинг энг муҳим ва диққатга сазовор янгиликларини бир мақолага жамлади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ўзбекистон ва жаҳонда ноябрь ойи янгиликларга бой бўлди. Бу ойни ўқувчилар айниқса бир қанча юлдузларга оид суд ишлари якунлангани, турли премьералар ва албатта Муниса Ризаеванинг она бўлгани билан эслаб қоладиган бўлди.

Тошкент метросида ҳожатхоналар иш бошлайди

Тошкент метросининг гавжум бўлган 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Метродаги биринчи жамоат ҳожатхонаси 2022 йилда очилганди.

Тошкент метрополитенининг гавжум бўлган яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Метрополитен ҳожатхоналар айнан қайси бекатларда ва қачон қурилишига аниқлик киритмаган.

Энди заправкалардаги нархларни телефондан кўра оласиз

Автомобилга бензин, метан ва пропан қуйиш, электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Аvto24» иловаси тест режимида ишга туширилди.

У орқали ҳайдовчилар қаерда ёқилғи қуйишни танлаши, нархларни солиштириши, «заправка»лардаги қўшимча қулайликлардан хабардор бўлиши мумкин.

Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Аvto24» иловаси тест режимида ишга туширилганини маълум қилди.

Афсона ва блогер жанги: Тайсон Полга қарши жангда ютқазди

Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган бокс жанги профессионал мақомга эга жанг бугун, 15 ноябрь куни АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршилик Нетфлих стриминг платформаси орқали трансляция қилинди.

8 раунд давом этган жангда блогер-боксчи Жейк Пол тўлиқ устунлик қилди ва афсонавий боксчи устидан ғалаба қозонди. 58 ёшли Тайсон жанг давомида кўпроқ ҳимояланди ва фаол зарбаларни амалга оширмади.

Шундай қилиб Тайсон фаолиятидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Жейк Пол эса ўзининг 11-ғалабасини қўлга киритди. Шу йилнинг июль ойида 27 ёшли Жейк Пол собиқ UFC жангчиси Майк Перрини олтинчи раундда нокаутга учратиб, профессионал рингдаги ўнинчи ғалабасини қўлга киритган эди.

Қўшни республикаларга поезд саёҳатлари йўлга қўйилмоқда

2025 йилнинг ёзидан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд ҳаракати бошланади. Ўзбекистон темир йўллари Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон билан юк ташувларини амалга оширишда тарифларни пасайтиришга келишиб олди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «Ипак йўли» темирйўл саёҳати тури йўлга қўйилади. Олмаота–Туркистон–Тошкент–Олмаота йўналиши бўйича биринчи рейс 2024 йил 16 ноябрь куни йўлга чиқди. 4 кунлик тур сайёҳларга Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.

4 кунлик халқаро темирйўл саёҳати сайёҳларга қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш ва Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради. Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини қамраб олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида тур дастурига гид ҳамроҳлиги, овқатланиш, транспорт хизматлари ва кириш чипталари киритилган.

Сайёра ва коинот гўзалларининг номи маълум бўлди

Ветнамлик Ҳюин Тҳи Тҳан Тҳуйи исмли талаба қиз Японияда бўлиб ўтган 62-сонли Мисс Интернатионал-2024 халқаро гўзаллик танловининг мутлақ ғолиби бўлди. Танловда жами 71 давлатдан келган вакиллар иштирок этди ва бутун дунё бўйлаб томошабинларга жонли эфирда намойиш этилди.

Мазкур мусобақанинг биринчи қисмида барча иштирокчиларнинг миллий руҳдаги либослар намойиши бўлиб ўтди. Янги зеландиялик 21 ёшли Санта Пуул ушбу босқичда энг яхши иштирокчи деб топилди. Сўнг ҳакамлар ҳайъати бошқа либосларда ўтказилган танловнинг энг яхши 20 талигини саралаб олди.

27 ноябрь чоршанба куни Камбоджада «Сайёра гўзали 2024» халқаро гўзаллик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ғалаба ва қимматбаҳо унвон Бирлашган Араб Амирликлари вакиласига насиб этди. Бу мамлакат тарихда биринчи марта ушбу шоу ғолиби бўлди.

Энг яхши модель сифатида пластик жарроҳ Маҳра Лутфри тан олинди. У 59 нафар рақибини ортда қолдирди. Бу ҳақда шоунинг YouTubeʼдаги расмий эфиридан маълум бўлди. Финалда у биринчи ўрин учун Индонезия вакиласи билан ҳам беллашди.

Снуп Догг кино олади, Рейнольдс ва Жекман янги лойиҳада суратга тушади

Реп ижрочиси Снуп Догг янги лойиҳа устида ишламоқда. Бу «Маймунлар сайёраси»нинг қайта ишланган варианти бўлади, бироқ экранда приматлар ўрнига итлар пайдо бўлади.

«Сюжетни ошкор қила олмайман, лекин ғояни айтишим мумкин. Маймунлар сайёраси«ни яхши кўраман. Улар кейинги фильмнинг чиқишини жуда узоқ кутишга мажбур қилди мени.

Сизларни куттириб қўймаслик учун шунга ўхшаш бир нарса яратмоқчиман. Лекин тасаввур қилинг, бу сафар маймунлар эмас, итлар бўлади» ,— деди Снуп Variety нашрига берган интервьюсида.

«Дэдпул ва Росомаха» юлдузи Райан Рейнольдс Marvel кино оламига алоқадор бўлмаган тайёрланаётган фильм ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Актёр Хю Жекман билан бирга фильмда роль ўйнайди.

«Бутун йилни сценарий ёзишга сарфладим. Бу бизнинг Хю ва Шон билан лойиҳамиз ва у Марвел учун эмас», — деди Рейнолдс Variety подкастида.

Сюжет тафсилотлари номаълум. Лойиҳа ҳақида биринчи марта шу ёзда маълум бўлди. Рейнольдс ва Леви учун бу «Бош қаҳрамон», «Адам» лойиҳаси ва «Дедпул ва Росомаха»дан кейинги тўртинчи қўшма лойиҳа бўлади.

Жўраевлар ва Маннопов иши бўйича судларнинг якуний қарорлари чиқди

Апелляция суди ака-ука Жўраевларнинг шикоятини қаноатлантирмади: биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди ҳал қилув қарори билан хонанда Ботир Қодиров марҳум хонанда Шерали Жўраевнинг ўғли деб тан олинганди.

Тошкент шаҳар суди матбуот котибининг тасдиқлашича, апелляция суди ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, ака-ука Жўраевларнинг шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилиб, центябр ойида ҳал қилув қарори чиқарилганди. Унга кўра, суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топганди.

29 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида «Star Med Centr» хусусий клиникаси шифокорлари — отоларинголог А.Х. ва анестезиолог-реаниматолог Ж.Қ.га нисбатан очилган жиноят иши бўйича биринчи инстанция суди ўз якунига етди.

Суд жараёни аввалроқ блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ ҳолатни тергов қилиш натижасида судга оширилган эди. Натижада, Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) бўйича А.Х. ва Ж.Қ. айбсиз деб топилиб, оқланди.

Аммо Жиноят кодексининг 116-моддаси (касбий вазифаларни лозим даражада бажармаслик) 3-қисми бўйича айбдор деб топилиб, суд уларнинг ҳар бирини 2 йил муддатга тиббиёт соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳукм қилди. Бундан ташқари, А.Х. ва Ж.Қ.га 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ой воқеаси: Муниса Ризаева фарзандли бўлди

38 ёшли хонанда Муниса Ризаева 24 ноябрь куни илк марта она бўлди. У Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Хонанданинг синглиси Карима Ризаева «Ура. Аллоҳнинг иродаси билан хола бўлдим» деб ёзиб қолдирди. Мунисанинг ўзи эса «Ҳозир мен Тошкентдан узоқдаман, лекин сиз билан руҳан биргаман» дея таъкидлаган.

Муниса бир неча кун аввал Instagramʼдаги саҳифаси орқали мухлисларининг саволларига жавоб берар экан, фарзандини кесарча кесиш йўли билан дунёга келтиришни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Хўш, янги ойда қор ёғадими? Декабрь учун об-ҳаво маълумоти

Ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати асосан кечалари −3…+2, кундуз кунлари +3…+8, баъзи жойларда +10 даражагача, шимолда кечалари −3…−8, кундуз кунлари +2…+7 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 0…-5 даражадан +2…+7 даражагача, кундуз кунлари +3…+8 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туради. Ой охирида ҳарорат кечалари −5…−10, кундуз кунлари 0…-5 даражагача пасаяди.

Шимолда ҳарорат кечалари −8…−13 даражадан, баъзи жойларда −15…−17 даражадан −3…+2 даражагача, кундуз кунлари −2…+3 даражадан +3…+8 даражагача ўзгариб туради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.