Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
SPF ҳақида актуал бўлган 11 та муҳим савол ва уларга жавоблар
23.09.2024

SPF ҳақида актуал бўлган 11 та муҳим савол ва уларга жавоблар

SPF ҳақида актуал бўлган 11 та муҳим савол ва уларга жавоблар
Муаллиф

Аксарият одамлар SPF кремни фақат қуёшли об-ҳавода ишлатади, уни жуда кам миқдорда суради ва нотўғри танлайди. Балки сиз ҳам санаб ўтилган хатоларга йўл қўярсиз. Буни текшириб кўриш учун аввал SPF маҳсулотлари ҳақидаги 11 та энг кўп бериладиган саволга жавоб беринг, шундан сўнггина тўғри жавобларни ўқинг.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

SPF креми фақат қуёшли кунларда зарурлиги ростми?

Йўқ. Маҳсулот ультрабинафша нурлар индекси уч ёки ундан юқори бўлганда қўлланилиши керак. Бунинг учун ташқарида қуёшли ҳаво бўлиши шарт эмас, чунки ультрабинафша нурланиш булутли ҳавода ҳам содир бўлади. Об-ҳаво маълумоти иловасида ультрабинафша нурлар индексини кўринг ва шунга қараб SPF кремни қўлланг.

SPF крем ҳам катталарга, ҳам болаларга керакми?

Ҳа. Аммо болаларнинг териси юпқароқ, нозикроқ ва сезгирроқ бўлишини инобатга олган ҳолда уларга минералларга асосланган лосён ёки молочко кўринишидаги SPF танлаган маъқул. Агар ташқарида қуёшли ҳаво бўлса, уч ёшгача бўлган чақалоқлар ва болаларни фақат сояда сақлашга ҳаракат қилинг. Қуёшдан куйиб қолишидан ташқари улар тезда қизиб кетиши мумкин.

SPF кремни ташқарига чиқишдан олдин қўллаш керакми?

Йўқ. Уни чиқишдан 15-30 дақиқа олдин сурган маъқул. 

Эрталаб сурилган крем билан кун бўйи юрса бўладими?

Йўқ. Бу етарли бўлмайди. Кремни ҳар икки соатда янгилаб туриш керак. Кўп терлаб, чўмилсангиз ва юзингизни сочиқ билан артсангиз, дарҳол кремни яна суриб олинг. Соҳил бўйи ва очиқ ҳавода спорт билан шуғулланганда сув ўтказмайдиган кремни танланг.

SPF кремнинг бир неча томчиси юзга етарли бўладими?

Йўқ. Одатда, уни кўпроқ, яъни қалин қилиб суриш керак. Кремнинг аниқ миқдори икки омил: маҳсулот тури (крем, молочко, флюид, лосён) ва тери турига боғлиқ. Одатда, суюқ маҳсулотни кўпроқ суриш керак. Дерматологлар кремни қуйидагича ўлчаб суришни тавсия қилади: маҳсулотни икки – кўтсатгич ва ўрта бармоғингизнинг ички томонига сиқиб чиқаринг. Бу юзингиз учун етарлича миқдор бўлади.

Агар кремингиз ёғли бўлса, камроқ суртсангиз ҳам бўлади. Катталарга бутун тана учун 5-8 чой қошиқ крем ёки 20-30 грамм керак бўлади. Агар нормани икки баравар кам қўлласангиз, ҳимоя уч бараварга заифроқ таъсир қилади.

Доктор Комаровский бу воситани тежамаслик қанчалик муҳимлиги ҳақида гапиради.

SPF креми Д витамини ишлаб чиқаришга ҳеч қандай таъсир қилмаслиги ростми?

Ҳа. Уни ишлаб чиқариш учун ультрабинафша нурларнинг катта дозалари керак эмас. Агар қонингиз таҳлилида Д витамини миқдори пастлигини аниқласангиз, уни тўғри овқатланиш ва Д витаминини биологик фаол қўшимча сифатида қабул қилиш орқали тўлдириш мумкин.

Тонал крем сурганда ҳам SPF керакми?

Ҳа. Аммо ҳозирда тонал эффектли SPF кремни ҳам танлаш мумкин. Бу анча қулай, чунки терига бирданига бир нечта маҳсулотни қўллашнинг ҳожати йўқ, бир асосий парваришлаш маҳсулоти ва тонал эффектли SPF кремининг ўзи етарли. Шу тарзда, сиз терини бир вақтнинг ўзида ультрабинафша нурланишдан ҳимоя қиласиз, уни мат ва чиройли тон эффектли қиласиз.

Тонал кремда “SPF 15” дейилган бўлса, яна бошқа алоҳида SPF кремни сурмаса ҳам бўладими?

Йўқ. Биринчидан, дерматологлар камида 30 бўлган SPF маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилади. Улар ультрабинафша нурларининг 97% ни блоклайди. Оч рангли ва сепкилларга эга бўлган одамлар SPF 50 сурганлари яхшироқ. Иккинчидан, тоналкангиз SPF 30 бўлса ҳам, қўшимча равишда физик ва кимёвий (органик) фильтрларни ўз ичига олган ва ультрабинафша нурлардан ҳимоялаш учун махсус ишлаб чиқилган SPF маҳсулотини қўллашингиз керак.

SPF кремлар ҳаммага мос келадими?

Йўқ. Ҳар қандай косметик маҳсулот сингари SPF крем ҳам аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин. Ўзингизга мос вариантни танлаш учун дерматолог ёки косметологга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Бундан ташқари, жуда таъсирчан ва таркиби оғир розасеяли терилар учун махсус кремлар бўлади. Бундай юзларга флюид ва лосёнларни танлаган маъқул. Улар енгил бўлиб, тезда сўрилади ва кўринмас плёнка ҳосил қилмайди. Шу билан бирга, уларнинг ҳимоя функциялари ҳам яхши саналади.

SPF кремни оддий ювиниш кўпиги ёки гели билан ювиб ташлаш мумкинми?

Йўқ. SPF крем, флюид ёки лосённи аввал гидрофил ёғ билан тозалаб, кейин ювиниш кўпиги ёки гелни ишлатган афзал.

Қуёшдан ҳимояловчи воситани суриб қуёшда истаганча юриш мумкинлиги ростми?

Йўқ. Қуёшдан ҳимояловчи крем ультрабинафша нурларини тўлиқ блокламайди. Агар ультрабинафша нурлари индекси юқори бўлса, 11:00 дан 16:00 гача сояда қолинг, ёпиқ кийим ва шапка кийинг, қуёшга қарши кўзойнакларни тақинг.

SPF маҳсулотларидан фойдаланинг! Улар муддатдан олдин қариш ва энг агрессив онкологик касалликлардан бири — меланомадан ҳимоя қилади.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.