РУ
O’Z
UZS
/
/
Тарас Шевченкодаги гастрономик кўча қурилишининг биринчи босқичи якунланди
14.10.2024

Тарас Шевченкодаги гастрономик кўча қурилишининг биринчи босқичи якунланди

Тарас Шевченкодаги гастрономик кўча қурилишининг биринчи босқичи якунланди

Тарас Шевченкодаги гастрономик кўча қурилишининг биринчи босқичи 11-октабр куни якунланди. Аввалроқ жараён 10 октябрда якунланиши хабар қилинганди.

Гастрономик кўча бўйлаб фото-зоналар ва яшил ҳудудлар барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган.

Шунингдек, битта янги автобус бекати қурилди, юзни таниш тизимига эга 39 та видеокузатув камералари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилди, Wi-Fi тарқатиш тизимлари яратилди.

Таъкидланишича, меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида қарийб 3000 кв.м пиёдалар йўли барпо этилган, қатнов йўлининг асосий қисми (2600 кв.м) эса табиий гранит тошдан терилган.

Шунингдек, кўчада 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда wи-фи тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.

Маълим қилинишича, лойиҳанинг иккинчи босқич ишлари бошланиш арафасида турибди. Бунда яшил зоналар кўламини кенгайтириш, ландшафтли дизайнлар яратиш, терассалар қуриш, замонавий ўриндиқлар ўрнатиш каби ишлар амалга оширилиши белгиланган.

Бошқа бўлимлардан материаллар