1 февралдан поезд чипталари нархи яна ошади
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 1 февралдан бошлаб маҳаллий йўналишдаги поезд чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди.
Хусусан, “Афросиёб” билетлари 20−25 фоизга, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” билетлари эса 30 фоизга кўтарилади. Шундай қилиб, “Афросиёб” учун чипталар нархи:
Тошкент — Самарқанд:
- Эконом — 294 минг сўм;
- Бизнес — 450 минг сўм;
- ВИП — 619 минг сўм.
Тошкент — Қарши:
- Эконом — 406 минг сўм;
- Бизнес — 634 минг сўм;
- ВИП — 854 минг сўм.
Тошкент — Бухоро:
- Эконом — 484 минг сўм;
- Бизнес — 751 минг сўм;
- ВИП — 994 минг сўм.
Шунингдек, 1-февралдан маҳаллий йўналишдаги йўловчи (ётоқли) поездлар чипта нархининг тариф қисми ҳам 10,5%га оширилади.
Хабарда таъкидланишича, нархлар темирйўл инфратузилмаси харажатлари, электр, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, вокзаллар фаолиятини замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу 2024-йил 1-январдан бери 4-бор нарх кўтарилиши. Бундан олдин охирги марта 2024-йил 1-июлда маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — “Насаф”, “Шарқ”, “Ўзбекистон” поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилганди.