РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uz`да афиша: Дилбар дам олиш кунларида қаерларга боришни режалаштирганини айтди
17.01.2025 (янгиланди 17.01.2025)

Toping.uz`да афиша: Дилбар дам олиш кунларида қаерларга боришни режалаштирганини айтди

Toping.uz`да афиша: Дилбар дам олиш кунларида қаерларга боришни режалаштирганини айтди
Муаллиф

Қишнинг иккинчи ойи ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Метеорологлар ушбу дам олиш кунларида совуқ ҳаво қайтишини башорат қилмоқда. Таниқли журналист Дилбар Примова 18–19 январь кунлари қаерларга боришни режалаштираётгани ҳақида маълумот берди.

Сафар

Шанба куни оқшомда Тошкент кўчаларини пиёда сайр қилишни режалаштиряпман. Фақатгина бу сафар умуман бошқача тарзда бўлиб ўтади. Яъни «Тошкент гапиради» иммерсив спектаклида қатнашиб, қулоқчин таққан ҳолда пойтахт кўчалари айланаман.

Бу турдаги спектакль нисбатан янги жанр ҳисобланади. Аммо шунга қарамай, «Тошкент гапиради» лойиҳаси катта машҳурликка эришди. Ҳозирда қатнашчиларга сафар давомида инглиз ва рус тилларида маълумот берилади. Тез орада ўзбек тили ҳам қўшилиши айтилган. Сафар нархи 180 минг сўм.

— Йўналиш Анҳор канали қирғоғидан, «Мутахассислар уйлари» ёнидан, Алишер Навоий кўчаси, Мустақиллик майдони, князь Романов саройи, Ўзбекистон тарихи музейи, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ёнидан давом этади ва Лотте меҳмонхонасида тугайди.

Кино

Тан олиш керак, кино томошаси жону дилим. Одатда премьераларни кинотеатрларда томоша қиламан. Аммо носталгия бахш этувчи фильмларни ҳам тез-тез кўриб тураман. Бу инсонга чексиз илҳом туҳфа этади.

Шу сабабли 19 январь куни кинотеатрда «Паддингтон саргузаштлари 3» фильмини томоша қилмоқчиман. Ойбек даҳасидаги Yulduz Cinema киноклуби якшанба куни соат 18:40 да шедеврни намойиш этади.

Дўконлар

Бу сафарги дам олиш кунларида Нехт савдо марказидаги янги дўконларни кўздан кечиришни режалаштирдим. Комплекснинг иккинчи қавати таъмирдан чиққач, у ерда бир қанча брендлар фаолиятини бошлаган.

Шунингдек, биринчи қаватда машҳур Safia қандолатчилик уйи филиали ҳам очилган. Бренднинг ширинликлари доим кайфиятимни кўтаради. Нехтъга борганимдан кейин, албатта, Safia`га кириб қайтаман. Бу мен учун анъанага айланган.

— Иккинчи қаватда Wow Store деб номланган дўкон очилган. Унда қўл соатлари ва аксессуарлар сотилади. Бу ерда ўзингиз учун классик, спорт, универсал, скелетон, премиум ва кундалик услубдаги қўл соатларини харид қилишингиз мумкин.

Таом

Мен мазали овқатларни хуш кўраман. Айниқса, янги манзиллар ва ошхоналарни синаб кўришни ёқтираман. Instagram`даги кўплаб рилсларни томоша қила туриб, бормоқчи бўлган кафеларимни сақлаб оламан.

Бу сафар Шота Руставели кўчасидаги машҳур ва шинам Kurutob House`га бормоқчиман. Кўпчилик дўстларим ушбу манзилни жуда мақташди. Хўрандалар ҳам ижтимоий тармоқларда жой ҳақида ижобий изоҳлар қолдирмоқда.

— Қурутоб тожикларнинг миллий таоми ҳисобланади. Уни одатда ёзнинг жазирамасида тайёрлашар экан. Аммо йилнинг исталган фаслида ейиш мумкин, деб ёзилади турли овқатшунослар иштирокидаги гуруҳларди.


Муҳаррирдан эслатма: Юқорида санаб ўтилган айрим тадбирларга кириш пулли ҳисобланади. Шу сабабли барча фаол ҳаволалар орқали ўзингизни қизиқтирган тадбир ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз зарур. Дам олиш кунларини мароқли ўтказишингизни тилаб қоламиз!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.