Тошкент метрополитенининг яна 9 та бекатида жамоат ҳожатхонаси қурилади
Тошкент метросининг гавжум бўлган 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Метродаги биринчи жамоат ҳожатхонаси 2022 йилда очилганди.
Тошкент метрополитенининг гавжум бўлган яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар қилди.
Метрополитен ҳожатхоналар айнан қайси бекатларда ва қачон қурилишига аниқлик киритмаган.
2022 февраль ойида пойтахт метрополитенининг «Чилонзор» бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилган эди.
Бир неча кун аввал бекатларнинг бирида бир шахс ҳожатини чиқаргани акс этган видео тарқалган эди. Шундан сўнг тармоқларда метрода ҳожатхоналарни кўпайтириш борасида мунозаралар кўпайди.