верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Москвада ўзбек эстарадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади
19.11.2024

Москвада ўзбек эстарадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади

Москвада ўзбек эстарадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади

2024 йил 19 ноябрь куни Давлат Кремль саройида Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида «Ўзбекистон юлдузлари оқшоми» концерти бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Ойгул Нодирова, хизмат кўрсатган артистлар Озода Нурсаидова ва Илёс Арабов, шунингдек, истеъдодли ижрочилар Ширин Маматова ва Сабина Мустаевалар иштирок этади.

Концерт Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давлат симфоник оркестри жўрлигида ва Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли иштирокида бўлиб ўтади.

Шунингдек, тадбир доирасида томошабинларга Ўзбекистоннинг тарихи, маданий анъаналари ва кундалик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фотокўргазма бўлиб ўтади. Кўргазмада мамлакатдаги муҳим воқеалар, меъморий обидалар ва замонавий ўзгаришларга бағишланган 80 дан ортиқ ноёб фотосуратлар намойиш этилади.

Чипталар бепул, ушбу ҳавола орқали олдиндан банд қилиш зарур.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.