наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Юз шаклига қараб кўзойнакни қандай танлаш керак?
25.09.2024

Юз шаклига қараб кўзойнакни қандай танлаш керак?

Юз шаклига қараб кўзойнакни қандай танлаш керак?
Муаллиф

Кўзойнакларнинг классик “авиаторлар” ёки замонавий “мушук кўзлари” ҳаммага мос келмайди, юмалоқ “Басилио мушуги”ни гапирмаса ҳам бўлади. Сизга мос келмайдиган ва кераксиз акксесуарга эга бўлмаслигингиз учун фойдали маълумот берамиз. Ушбу маслаҳатлар ҳам қуёшдан сақловчи, ҳам оптик кўзойнакларни танлашда ёрдам беради.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Думалоқ юзлилар учун кўзойнаклар

Думалоқ юзнинг ўзига хос хусусиятлари – кенг пешона, оддий ияк ва бўртиб чиққан ёноқлардир. Юзнинг узунлиги ва кенглиги деярли бир хил. Бундай юз шаклига эга бўлган одамлар кўпинча юзини визуал равишда қисқароқ кўринишини хоҳлайди. Юмалоқ шаклдан ташқари: тўртбурчак, трапеция кўринишидаги гардишлар ёки машҳур “вайфарер” моделлари айни муддао бўлади. Бундан ташқари, “мушук кўзлари” моделини ҳам танлаш мумкин, чунки у 2024-йил ёзида яна трендга айланди.

Муҳим жиҳати: кўзойнакнинг гардиши квадрат бўлмаслиги керак, акс ҳолда юзнинг юмалоқлигига янада урғу беради. “Ниначи” модели (Перис Ҳилтон илгари тақишни хуш кўрган) ҳам тўғри келмайди – у юзнинг кўп қисмини яширади ва юз геометриясини “синдиради”.

Квадрат юзлилар учун кўзойнак

Квадрат юз шаклига эга бўлган одамларда, аксинча, юзлари силлиқ бурчакли хусусиятларга эга эмас. Ўткир ёноқлар, бўртиб кўринадиган ияк ва пешонани сал юмшатадиган вариантлар: думалоқ ва овал рамкалар, шунингдек, оверсайз моделли кўзойнакларга эътибор қаратинг. Шу билан бирга, сиз энг ғайриоддий моделлар: бешбурчакли, аппликасияли ёки бирор бир бошқа безакли моделларни ҳам танлашингиз мумкин. Аммо тўртбурчак ва квадрат шакллардан воз кечган маъқул, ахир сиз SpongeBob каби кўриниб қолишни хоҳламайсизку, тўғрими?

Овал юзлилар учун кўзойнак

Кўзойнак танлашда энг омадли юз эгалари – овал юзлилар, чунки уларда ҳамма нарса уйғун жойлашган. Ихчам пешона, ёноқлар, ингичка ияк ва очиқ кўзлар. Овал юзлиларга ҳар қандай шакл мос келади: юмалоқ рамкалар юз тузилишини юмшатади, бурчакли гардишлар қатъийлик бағишлайди. Ушбу шаклли юзларга мос келмайдиган ягона шакл – юзнинг ярмини қоплайдиган катта кўзойнаклар – улар жуда индивидуал шакл бўлиб, ҳаммага ҳам мос келмаслигини инобатга олинг. Қолган барча турдаги гардишларни бемалол ишлатишингиз мумкин.

Юраксимон юзлилар учун кўзойнак

Кенг пешона, юқори жойлашган ёноқлар ва ўткир учли ияк – буларнинг барчаси юраксимон юзлиларнинг хусусиятларидир. Ушбу юз шаклига эга бўлган одамларнинг асосий вазифаси эътиборни юқори қисмдан пастки қисмга қаратишдир. Юраксимон юзлилар учун энг мос келадиган кўзойнаклар тури – авиаторлар, “вайфарер”лар ҳам тўғри келади. Агар сиз ўз ёноқларингизни ёқтирсангиз, шу турдаги кўзойнаклар айнан уларга диққат қаратишга ёрдам беради ва шу билан бирга юзингизни янада нозикроқ ва уйғунроқ қилади. Бундай турдагиларга тўғри тўртбурчак ва тўртбурчак гардишли кўзойнаклар мос келмайди.

Ноксимон (учбурчак) юзлилар учун кўзойнак

Бундай юзнинг ўзига хос хусусиятлари ўткир, ингичка ияк ва бироз кенгайган пешона. Умуман олганда, бу жуда жозибали кўринади, аммо ушбу турдаги юз соҳибларининг асосий вазифаси ана шу табиий гўзалликни мос кўзойнаклар билан урғу бериш. Учбурчак юзлилар учун кўзойнак танлашда асосий қоида – урғу ихчам пастки ва тепа қисмга қаратилиши керак. Бунга мисол сифатида чўзинчоқ “мушук кўзлари”, оверсайз кўзойнаклар, авиаторлар, шунингдек гардишнинг юқори қисмида нақш ва безаклари бўлган ҳар қандай моделларни келтириш мумкин. Думалоқ гардишли кўзойнакларни ҳам тақиб кўришингиз мумкин, фақат квадратлар рамкалиларга ўтиб кетманг.

Узунчоқ юзлилар учун кўзойнак

Юзнинг учунчоқ шакли овалга ўхшаш, фақат сал узунлиги билан фарқ қилади. Бундай юзга “горизонтал” рамкалар ва ғайриоддий шакллар мос келади (шунда улар юзни қисқартирмайди). Яна уларга юрак, юлдузлар ёки гуллар шаклидаги кўзойнаклар ҳам ярашади. Классик рамкалардан “мушук кўзлари” ва юмалоқ шакллар мос келади, аммо тор ва тўртбурчак рамкалар узунчоқ иякни янада таъкидлашини унутманг.

Олмоссимон юзлилар учун кўзойнаклар

Бу шаклни ҳазиллашиб бриллиантга ўхшатадилар: юзнинг энг кенг қисми ёноқлар, тор қисми эса жуда сезиларли даражада торайиб борган ияк қисмидир. Бунда кўзойнак рамкасининг асосий вазифаси юзнинг пастки ва юқори қисмини мувозанатлашдан иборат. Шунинг учун стилистлар иякни таъкидлайдиган ва уни визуал жиҳатан узунлаштирадиган кўзойнак моделларини танлашни тавсия қилади. Бундай моделларга авиаторлар, “вайфарер”лар ва катта ҳажмли моделлар киради. Аммо Жон Леннон услубидаги юмалоқ гардишларни танламаган маъқул.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.