верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда 200 мингдан ортиқ пулли тўхташ жойларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
17.03.2025

Тошкентда 200 мингдан ортиқ пулли тўхташ жойларини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкентда 200 мингдан ортиқ пулли тўхташ жойларини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида 200 мингдан ортиқ пулли тўхташ жойларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда “Toshkent Invest” компанияси раисининг рақамли трансформация ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари Александр Гурко маълум қилди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon


“Spot”нинг ёзишича, биринчи босқичда йўл бўйидаги тўхташ жойлари учун 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та участкани фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Хусусан, биринчи пулли автотураргоҳлар синов тариқасида март ойида — эҳтимол, Миробод ва Яккасарой туманларининг айрим кўчаларида ишга туширилади. 2025 йил июлидан бошлаб пулли автотураргоҳлар оммавий равишда жорий этилиши кутилмоқда.

Гурко Тошкент шаҳар ягона паркинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича тендерда ғолиб чиққан Streetpark Systemс компанияси ҳозирда мобил илова яратиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади. У орқали ҳайдовчилар пойтахтдаги автотураргоҳлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Пулли тўхташ жойларини жорий этиш орқали ҳокимлик тирбандликларни камайтириш ва ҳаракат тезлигини оширишни кутмоқда. Масалан, Саид Барака кўчасининг бир қисмида 250 та автотураргоҳ ташкил этилмоқда.

Натижада тартибга солинган автотураргоҳ тирбандликни 18 фоизга камайтириши, ўртача ҳаракат тезлигини 14 фоизга ошириши (37 км/соатдан 42 км/соатгача) ва коммунал хизматлар учун қулай шароит яратиши прогноз қилинмоқда. Худди шундай ҳисоб-китоб Тўйтепа кўчасининг 65 ўринли қисми учун ҳам ўтказилди: тирбандликлар 20 фоизга камаяди, ўртача ҳаракат тезлиги эса 15 фоизга — соатига 35 километрдан 40 километргача ошади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.