Тошкентга беш балли магнит бўрони яқинлашмоқда
28 октябрь куни Ўзбекистонда кучли «қизил даража»даги магнит бўрони кузатилади. Икки кун давомида юқори геомагнитли кўрсаткичлар сақланиб қолади.
50 нафар дўстингизни таклиф қилинг ва iPhone 16 Pro ютиб олинг
Meteoagent маълумотларига кўра, 28 октябрда Ўзбекистонда кучли «қизил даража»даги магнит бўрони бўлади.
Хабарларга қараганда, геомагнит ғалаёнлар кучи К-индекс бўйича 5 баллни ташкил этади. 29 октябрда Қуёш фаоллиги 4 баллгача пасаяди.
Бундай бўронлар об-ҳавога таъсирчан ва метеоропатия (об-ҳаво ўзгариши туфайли пайдо бўладиган оғриқлар) аломатларини ҳис қилувчи одамларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, юрак-қон томир касалликлари, асаб тизими касалликлари, қандли диабет ва бронхиал астмадан азият чекаётган одамлар ҳам бу таъсирни сезиши мумкин.