наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда тирбандликларга қарши курашиш учун янги департамент ташкил этилади
10.10.2024

Тошкентда тирбандликларга қарши курашиш учун янги департамент ташкил этилади

Тошкентда тирбандликларга қарши курашиш учун янги департамент ташкил этилади
Муаллиф

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов шаҳар аҳолиси яқин кунларда ўзгаришларни ҳис қилишини маълум қилди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тошкентда тирбандликларга қарши курашиш ва йўл муаммоларини бартараф этиш учун янги департамент ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон 24».

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Тошкент йўлларидаги тирбандликлар масаласига эътибор қаратди. Президент топшириғига биноан, пойтахт ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги Йўлларни бошқариш департаментини ташкил этади.

«У ўзини ўзи таъминлаш механизми асосида фаолият юритади, йўл муаммоларини ҳал этади ва қатор ваколатларга эга бўлади. Президент ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган режаларни тасдиқлади. Ўйлайманки, яқин кунларда Тошкент аҳолиси бу ўзгаришларни ҳис эта бошлайди», — деди Умурзоқов.

Эслатиб ўтамиз, бош режага кўра Тошкент 3 та зонага бўлинади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.