17.10.2024
Тошкентда бошпанасиз ҳайвонларга ўйинчоқ машина ёрдамида озиқ-овқат етказиб бериш бошланди
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
«Purr.Plates» лойиҳаси Тошкентда бошпанасиз ҳайвонларга ҳар куни радиобошқарувли ўйинчоқ автомобиль ёрдамида озиқ-овқат етказиб беришни йўлга қўйди.
Айни пайтда лойиҳа муаллифлари Тошкент марказида, C1 ва C2 ҳудудларида мушукларга ғамхўрлик қилишмоқда.
Бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам кўрсатиш учун лойиҳада дастлаб ойига 3−4 миллион сўм сарфланган бўлса, ҳозир бу харажатлар 30−35 миллионга етди.
«Purr.Plates» аккаунтларида лойиҳага пул ўтказиш йўллари ҳақида маълумот берилмаган. Лойиҳа фаолиятини Instagram аккаунти ва Telegram каналида кузатишингиз мумкин.