Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши саёҳат йўналиши деб топилди
Ўзбекистон Республикаси Россиянинг «Русциан травелер» журнали томонидан ташкил этилган «Русциан травелер Аwардс 2024» миллий туризм мукофотининг эксперт ҳакамлар ҳайъати танлови натижасига кўра «Туризм в СНГ» номинациясида ғолиб деб топилди.
Тақдирлаш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, «Russian traveler» журнали мамлакат ичида саёҳат қилиш ва машҳур халқаро йўналишларга бағишланган рус нашри. У саёҳат ғоялари, эксперт маслаҳатлари ва жонли фотосуратлар билан мақолаларни таклиф этади.
Журналнинг биринчи сони 2022 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тақдим этилган. Журнал, шунингдек, Россиядаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари, меҳмонхоналар, круизлар ва туризмнинг бошқа жиҳатларини эътироф этувчи ҳар йили «Русциан травелер» мукофотларини ташкил қилади.
Жорий йил июль ойида Россиянинг мазкур журнали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган «Ўзбекистон – Шарқ эртаги» («Узбекистан – Восточная сказка») номли махсус сони чоп этилган бўлиб, рус китобхонлари орасида катта қизиқиш уйғотган.