РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари янгиланади
24.09.2024

Ўзбекистонда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари янгиланади

Ўзбекистонда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари янгиланади
Муаллиф

Президент бир ой ичида 38 та, март ойигача яна 13 та шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда амалиётга жорий этишни топширди. Баҳорга қадар 16 қаватдан баланд бинолар, савдо марказлари ва автотураргоҳлар қурилиши бўйича миллий меъёрлар ишлаб чиқилиши лозим.

Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш, уларни замонавий қурилиш усулларига мослаштиришни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23-центябр куни ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари қурилиш соҳасига илғор технологиялар, фан ва инновацияларни жорий этиш суръати замон талабларига жавоб бермаслигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда қурилиш суръати йилига 7-8 фоизга ўсиб бораётганига қарамай, ҳамон эски меъёрлар, стандартлар ва ёндашувлар қўлланилмоқда.

Маълум қилинишича, 38 та шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари (ШНҚ) рўйхатдан ўтказилмаган, яна 13 таси янгиланмаган.

Шу боис замонавий иншоот қуришни режалаштирган қурилиш компаниялари лойиҳа учун техник шартларни олишга қўшимча вақт ва маблағ сарфламоқда, бу эса ўз навбатида таннархга таъсир қилмоқда, деб таъкидланди йиғилишда.

Шавкат Мирзиёев қурилиш ва адлия вазирликларига бир ой ичида 38 та меъёр ва қоидани рўйхатдан ўтказиб, амалиётга жорий этишни топширди. Бундан ташқари, келгуси йил 1 мартгача 16 қаватдан баланд бинолар, савдо марказлари ва автотураргоҳлар қурилиши бўйича миллий меъёрлар, шунингдек, яна 13 та меъёр ва қоида ишлаб чиқилиши керак.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.