наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Наргис нима? Қандай қилиб уни билса бўлади, даволаш керакми, нима учун у Instragaramда трендга айланди
30.10.2024

Наргис нима? Қандай қилиб уни билса бўлади, даволаш керакми, нима учун у Instragaramда трендга айланди

Наргис нима? Қандай қилиб уни билса бўлади, даволаш керакми, нима учун у Instragaramда трендга айланди
Муаллиф

Психологик ташхис хавфи нимадан иборат, наргиснинг белгилари ва турлари, у билан қандай яшаш ва муроса қилиш керак, шунингдек, бунга Оскар Уайлднинг “Дориан Грей портрети” китоби қаҳрамонининг қандай алоқаси бор? Келинг, батафсил кўриб чиқамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳар биримиз ҳеч бўлмаса, бир марта бўлса-да, уни боқсанг-да, ўзи ҳақида гапириб бермаган кишига тўқнаш келганмиз. Танишингиз доимо ўзининг ютуқлари: иш ҳақи, мукаммал оиласи, ажойиб иши, қимматбаҳо машинаси ва ҳ.к. билан мақтанади. Агар (худо кўрсатмасин) унга бирор ёмон нарса содир бўлгудек бўлса, у сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва ёрдамингизни жимгина кутади. Ва сиз унинг фикрини (йўқ) ўқиб, ёрдам беришга шошилсангиз, у дарҳол юз ўгиради - ахир унга нима яхшилигини фақат унинг ўзи билади-да. Бу ҳолат сизга танишми? Унда давом этамиз.

Наргицизм таърифи

Наргицизм нима деган саволга психологлар бу инсоннинг ўзига хослиги, такрорланмаслигига 100 фоиз ишончи ва ҳамма томонидан мақтов ҳамда қарсакларга доимий чанқоқлиги эканлиги, деб жавоб берадилар.

Наргицизм кўлами деб аталадиган спектр мавжуд бўлиб, унда яширин ва намоён бўлувчи наргислар мувозанатлашади. Биринчи ҳолатни озми-кўпми соғлом дейиш мумкин, чунки наргис инсонни ғайратлироқ, фаолроқ, шуҳратпарастроқ ва умуман ижобий белгиларга эришувчига айлантиради.

Наргицизм: тарих ва поп-маданият контексти

Наргис Қадимги Юнонистон афсоналаридан бири эмас, балки поп-маданият ва ижтимоий тармоқ трендларида ўз ўрнини топган психологик тушунчадир. Бунинг сабаби табиийки, аудиториянинг эътиборини тортиш, лайклар, репостлар ва изоҳлар учун бугунги кунда биз ўзи, сельфи ва блогерларнинг бошқа ишлари тўғрисидаги фикрлари билан чексиз постлари - ўзига нисбатан ҳурматталабликнинг ҳақиқий ривожланишини кузатмоқдамиз.

Наргицизм тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, бошида ҳаммаси анча камтарона кўзга ташланади. Унинг ўзаги ўз аксига ошиқ бўлган ва ақлдан озиб ҳалок бўлган ўсмир - Наргис ҳақидаги афсонага бориб тақалади. Наргис атамасининг ўзи 20-асрнинг бошларида пайдо бўлди ва бунинг учун Зигмунд Фрейдга “раҳмат” дейишимиз керак. У мазкур таърифдан инсоннинг мутлақо ўзи билан машғул бўлиб қолган ҳолатларини тавсифлашда фойдаланган.

Бугунги поп маданиятда эса наргицизм ўз қиёфаси, бойлиги ёки ижтимоий ютуқларига муккасидан кетган қаҳрамонлар орқали тасвирланади. Улар адабиёт, кино ва телекўрсатувларда пайдо бўлади. Бунга мукаммал мисол қилиб, “Соҳибжамол ва махлуқ” фильмидаги Гастон, “Уолл-стритдаги бўри” фильмидаги Жордан Белфорд ва, албатта, Дориан Грейни келтириш мумкин. Бу қаҳрамонлар ҳам жозибадорликни, ҳам наргиснинг яширин салбий оқибатларини намойиш этади.

Кундалик ҳаётда наргицизмни қандай қилиб билиш мумкин?

Наргицизм белгилари

  • Ҳаддан ортиқ такаббурлик.

  • Ўзининг ютуғи, бойлиги, гўзаллиги, энг кучли муҳаббати ва шу кабилар ҳақидаги чексиз хомхаёллари.

  • Ўзининг мутлақлигига ишонч.

  • Эмпатиянинг йўқлиги (аммо баъзилар буни ўзларида мавжуддек кўрсатишади).

  • Ҳавас ва ўзига ҳасад қилишларига ишонч.

  • Юзаки такаббурлик ва устунлик ҳолатлари.

  • Ўзгарувчан кайфият.

  • Манипуляцияларга мойиллик.

Наргицизм турлари

Очиқ наргисизм (буюклик)

Наргицизмнинг инсон ўзига ишонч, эътиборталаблилик ва эътирофни яширмаган ҳоллардаги классик кўриниши. Ўзининг устунлигини намойиш этади, ўзини жуда ҳам худбинона тутади. Ўзидаги харизм туфайли севиб қолиши мумкин, аммо узоқ муддатли дўстона/ишқий муносабатлар ўрната олмайди.

Яширин наргицизм (заиф)

Яширин наргицизмлар ўзининг улуғворлигини очиқ намоён қилмайди. Одатда уларда ўзини паст баҳолаш, танқидга нисбатан юқори таъсирчанлик кузатилади. Мазкур инсонлар уятчан кўринади, лекин ич-ичларида эътироф этилиш истагидан ўртанишади. Уларнинг хатти-ҳаракатлари кўпинча ташвиш ёки депрессия билан бирга кузатилади.

Ёвуз наргицизм

Бу улкан наргицизмнинг ғайриижтимоий хусусиятлар, тажовузкорлик ва манипуляция билан бирлашганидир. Бундай инсон жамият учун хавфли бўлиши мумкин: у бошқалардан фойдаланади ва қонунлар ҳамда ахлоқни унутган ҳолда том маънода ўз мақсадига эришиш йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайди. Назорат ва қаттиқлик – бундай турдаги наргицизмнинг асосий белгилари ҳисобланади.

Жамоавий наргицизм

Гуруҳ ёки жамият даражасидаги наргицизм бўлиб, унда одамлар ўз миллати, ташкилоти ёки бошқа ижтимоий гуруҳ билан шу қадар бир хиллашади ва уни устун, қолганларни эса ҳеч нарсага арзимайди, деб ҳисоблашади

Наргицизм нима сабабдан пайдо бўлади?

Наргицизм турли хил психологик, ижтимоий, маданий ва биологик омиллар бирлашувидан юзага келиши мумкин.

Психологик омиллар

  • Оиладаги муносабатлар: болаликдаги ортиқча мақтов (ёки танқид).

  • Ҳимоя механизмлари: ўз-ўзига паст баҳо бериш ўз-ўзига ҳақиқий бўлмаган ишончнинг намоён бўлиши билан компенсацияланади.

  • Эмпатия тизимидаги “бузилишлар”: бошқаларни тушуниш ва уларга ҳамдард бўлиш қобилияти ривожланмаган, бу эса эксцентрик хатти-ҳаракатларга олиб келиши мумкин.

Ижтимоий ва маданий таъсирлар

  • Шуҳрат ва муваффақият маданияти.

  • Ижтимоий тармоқлар.

  • Боланинг ўзига хослигига урғу берган ҳолдаги замонавий тарбия.

Биологик жиҳатлари

  • Ирсий мойиллик. Ота-онадан мерос бўлиб ўтган эмпатиянинг паст даражада эканлиги.

  • Нейробиологик омиллар. Миянинг ҳис-туйғулар ва назорат учун жавоб берадиган қисмлари камроқ ривожланган.

  • Гормонал таъсирлар. Тадқиқотлар ўсмирнинг гормонал фони билан боғлиқ муаммолар наргицизмни ўзига тортиши мумкинлигини исботлади.

Наргицизмнинг муносабатлар, дўстлик ва ҳаёт учун хавфи нимада?

Шахсий муносабатларга таъсири:

  • Эмпатиянинг йўқлиги. Наргислар кўпинча бошқа одамларни тушунишга қодир эмас, шунинг учун улар теран ва соғлом муносабат қура олмайдилар. Наргисларнинг шериклари ўзларини кўринмас ва нолойиқ қирол сифатида ҳис қиладилар.

  • Эгоцентризм. Наргицизм шахсиятида масъулиятни ажратиш қийин бўлиб, бу доимий низоларни келтириб чиқариши мумкин.

  • Манипуляция ва назорат. Газлайтинг каби тактикалар наргислар учун одатий амалиёт ҳисобланади. Улар ҳукмронлик қилишни, бўйсундиришни ва шартларни талаб қилишни хоҳлашади.

I Dated a Narcissist for 3 Months & Didn't Even Know It - PureWow

Касбий ҳаётга таъсири:

  • Ишдаги зиддиятлар. Наргислар перфекционизмга интилиши туфайли ортиқча кускинликни келтириб чиқариши, “муҳитни бузиши” мумкин.

  • Беқарор карьера. Наргис ҳар доим “ернинг таянчи” бўлишни хоҳлаганлиги сабабли нуфузлилар билан қарама-қаршиликка боради, унда ҳамкасблари ва бошлиқлар билан муаммолар юзага келиши мумкин. У ерда эса ишдан бўшатилишига бир қадам қолади.

  • Ўз хатоларини тан ола билмаслик. Муаммолар ҳал қилинмайди, наргис ривожланмайди, балки фақат ишчи жамоада фитна  уруғини сочади.

Руҳий саломатликка таъсири:

  • Юқори даражадаги заифлик. Улар учун ҳар қандай танқид - оғриқ ва жазо, шунингдек, хавотир ва лоқайдликни ошириш учун тўғри йўл.

  • Ҳис-туйғуларнинг беқарорлиги. Наргисларнинг айниқса танқид ва эътироф этилмагандан сўнг доимо кайфияти ўзгарувчан бўлади.

  • Ихтиёрий ёлғизлик. Агар наргиснинг муносабатлари барбод бўлса, у изоляцияга ва хилватга кетиши ҳамда у ерда узоқ вақт қолиши мумкин.

Наргицизмни қачон ва қандай даволаш мумкин? Бу керакми?

Ёрдам кераклигининг белгилари:

  1.  Бузғунчилик муносабатлари.

  2. Ҳис-туйғуларнинг беқарорлиги.

  3. Ноиложлик ҳисси.

  4. Ўз-ўзини емирувчи хатти-ҳаракатлар.

Агар 4 та банддан 2 таси мос келса, бу ёрдам сўраш вақти келгани учун яққол белгидир. Наргицизмни ўз ҳолига ташлаб қўйиш - хавфли иш. Наргицизмни қандай даволаш мумкин?

Муолажа усуллари ва турлари

Когнитив-хулқ-атвор муолажаси (КХМ). Салбий фикрларни ўзгартиришга ёрдам беради, ўзини-ўзи баҳолашни “соғломлаштиради” ва эмпатия қобилиятини шакллантиради.

Диалектик хулқ-атвор муолажаси (ДПМ). Ҳис-туйғуларни бошқариш ва шахслараро мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга ўргатади.

Психодинамик муолажа. Онгости мотивларини аниқлаш ва наргицизм билан боғлиқ хулқ-атвор паттернларини очишга ёрдам беради.

Гуруҳ муолажаси. Муолажавий гуруҳлар сизни бошқалар қандай қабул қилишини кўришга ёрдам беради, эмпатия ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиради. Гуруҳнинг қўллаб-қувватлаши ва қайта алоқаси - ўзгаришларга мотивация ҳисобланади.

Оилавий муолажа. Яқинлар билан ишлаш тушунишни яхшилайди, камроқ бақир-чақирли зиддиятлар, кўпроқ дилдан суҳбатлар учун янада соғлом муҳитни яратади.

Медикаментоз муолажа. Наргицизмга қарши таблеткалар мавжуд эмас, аммо антидепрессантлар ёки бошқа дорилар фақат шифокор тавсияси билан қабул қилинганда безовталикни йўқотиши мумкин.

Наргицизмни даволаш керакми ёки йўқми - мана масала қаерда. Бу ерда ҳамма нарса унинг кўриниши, даражаси ва, албатта, наргиснинг ўзгариш истагига боғлиқ. Инсон вазиятни англаган, ўзининг нуқсонини кўрган ва ўзгаришлар устида ишлашга тайёр бўлган тақдирдагина муолажа самарали бўлишини унутманг.

Наргис билан қандай мулоқотда бўлиш лозим ва ўзини ҳиссий ҳимоя қилиш мумкинми?

  • Аниқ чегараларни белгиланг.

Масалан, агар улар гапингизни тез-тез бўлиб турса ва сизга гапиришга имкон бермаса, тинглашларини хоҳлашингизни тўғридан-тўғри айтинг.

  • Хотиржам қолинг.

Наргиснинг иғволарига учманг, у сизни ҳаяжонга солмоқчи. Нафас олиш техникаси ёки медитацияни машқ қилинг. Улар тинчланишга ёрдам беради.

  • Ўз ҳисобингизга қабул қилманг.

Наргицизм хулқ-атвори сиз туфайли эмас, балки ички зиддиятлар натижасида юзага келади. Наргиснинг сўзлари ва ҳаракатларини ўзингизга бўлган баҳоингиздан ажратишга ҳаракат қилинг.

  • Танқид ва айбловлардан қочинг.

Наргислар жуда таъсирчан ва тажовузкор муносабатда бўлиши мумкин. Ўз эътирозларингизни асосли тарзда ифодалашга ҳаракат қилинг.

  • Ўз қизиқишларингизни ривожлантиринг, наргис билан алоқадан ташқарида ижтимоий муносабатларни қўллаб-қувватланг ва шунчаки ўзингиз ҳақингизда қайғуринг.

Ёлғиз сайрга чиқиш, ванна қабул қилиш, йога машғулотларига ёзилиш ёки севимли машғулотингизни топиш кифоя.

Body Language and Nonverbal Communication
  • Ёрдам қидиринг

Қийинчиликларингизни ўзингиз ишонган дўстингиз ёки психолог билан муҳокама қилинг. Ташқи ёндашув вазиятга янгича қарашга ёрдам беради.

  • Ҳиссий тўлқинларга тайёр туринг

Огоҳлантирилдими, демак, қуролланган. Шунда сиз наргисингиз кайфиятининг ўзгаришига чидамлироқ бўласиз.

  • Мулоқотдан қочинг (зарурат туғилганда).

Агар муносабатлар ҳаддан ташқари заҳарли, ҳиссий ҳолатингизга зарар етказадиган бўлса, четга чиқинг. Телефонни ўчиринг, бир кунга онангизникига кетинг ёки дўстларингиз билан вақт ўтказинг. Наргиснинг ҳовуридан тушишига қўйиб беринг ва ўзингизни ўзингизга қайтаринг.

Резюме

Наргис билан мулоқот ўзига хос сабр-тоқат ва +100 кўникмаларни талаб қилади, аммо сизда қийинчиликларни енгиш, салбий таъсирни камайтириш ва асабийликни сақлаш учун барча имкониятлар мавжуд. Муҳими сабр бўлса бўлди.

Худди шу нарсани ўзингизнинг наргисингиз ҳақида ҳам айтиш мумкин. Агар сиз ўз табиатингизни билсангиз ва ҳаётни яхши томонга соғлом муносабатлар, тўғри паттернлар ва тарк этилмаганлик ҳисси билан ўзгартиришга тайёр бўлсангиз – ҳаммаси сизнинг қўлингизда. Катта эҳтимол билан бу муолажа негизида ётади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.