«Жокер: Икки кишилик телбалик» фильмининг касса дебюти кутилгандан паст бўлиб чиқди
Бокс-офиснинг етакчи таҳлилчилари «Икки кишилик телбалик» фильмининг очилиш ҳафта охири кўрсаткичларини қайта кўриб чиқдилар. 40 миллион доллар ўрнига фильм 37,8 миллион доллар маблағ тўплади.
Халқаро кинотеатрлар мусиқий фильмга 81,1 миллион доллар даромад келтирди, умумий сумма эса 118,9 миллион долларга етди.
Фильм бюджети 200 миллион долларни ташкил этган. Шунингдек, «Жокер»нинг давоми CinemaScore шкаласи бўйича томошабинлардан Д баҳосини олди, бу кинокомикслар тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.
«Телбалик» сюжети Артур Флек (Хоакин Феникс) ва Ҳарлин Квинн (Леди Гага)нинг танишуви ҳақида ҳикоя қилади. Режиссёр лавозимини яна биринчи фильм муаллифи Тодд Филлипс эгаллади. Фильм Венеция кинофестивали танловида иштирок этди ва танқидчиларнинг салбий баҳоларига сазовор бўлди.