РУ
O’Z
UZS
/
/
Самарқанддаги Ширин массивида 6 км узунликдаги ерусти метро йўли қурилиши мумкин
15.01.2025

Самарқанддаги Ширин массивида 6 км узунликдаги ерусти метро йўли қурилиши мумкин

Самарқанддаги Ширин массивида 6 км узунликдаги ерусти метро йўли қурилиши мумкин

Шу билан бирга, бу ерда 254 та кўп қаватли уй-жойлар ва 19 та ишбилармонлик ва бизнес марказларини барпо этиш режалаштирилган.

14 январь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси қабул қилинди.

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Самарқанд шаҳрида «Ширин» ишбилармонлик маркази ва турар-жойлар комплексини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳукумат таклифи билан Самарқанд туманидан 170 гектар, Оқдарё туманидан эса 243 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Қарор лойиҳаси маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари туман, шаҳар ҳамда вилоят Кенгашларида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқулланганлиги қайд этилди. Белгиланган туман ва шаҳар чегараларининг ўзгариши билан «Ширин» шаҳарчаси ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида ҳудудда 254 та кўп қаватли уй-жойлар, 19 та ишбилармонлик ва бизнес марказлари, 50 та ижтимоий соҳа объектлари, 89 та кўнгилочар ва савдо комплекслари ҳамда тарихий шаҳарча барпо этилади.

Бундан ташқари, массивни шаҳар билан боғловчи 2 та катта кўприк, 112 км узунликдаги ички йўллар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 6 км ер усти метро йўли қурилади. Шу билан бирга, ички коммуникация учун 7,2 км узунликдаги тоннель, 180 км ирригация қувури ҳамда 14 км канал ва суғориш иншоотларини барпо этиш режалаштирилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.