Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво. Қандай ҳарорат кутиш керак?
11.11.2024 (янгиланди 11.11.2024)

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво. Қандай ҳарорат кутиш керак?

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво. Қандай ҳарорат кутиш керак?

«Ўзгидромет» республика ҳудудида жорий иш ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 14-15 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, 14-15 ноябрда 1-6 даража совуқ, кундузи 13-14 ноябрда 3-8 даража илиқ, 15 ноябрда 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14-15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14-15 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 ноябрда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 2-7 даража илиқ, 14-15 ноябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 13-14 ноябрда 7-12 даража илиқ, 15 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14-15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14-15 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 2-7 даража илиқ, 14-15 ноябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 13-14 ноябрда 5-10 даража илиқ, 15 ноябрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14-15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14-15 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 ноябрда баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 4-9 даража илиқ, 14-15 ноябрда 2-7 даража илиқ, кундузи 13-14 ноябрда 10-15 даража илиқ, 15 ноябрда 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 14 ноябрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14-15 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 2-7 даража илиқ, 14-15 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 13-14 ноябрда 5-10 даража илиқ, 15 ноябрда 7-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13-14 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14-15 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.