верхний на лендинг кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
29 ноябрь–1 декабрь кунлари ҳафта охирларида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: совуқ бўлади, қор ёғади
27.11.2024

29 ноябрь–1 декабрь кунлари ҳафта охирларида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: совуқ бўлади, қор ёғади

29 ноябрь–1 декабрь кунлари ҳафта охирларида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: совуқ бўлади, қор ёғади

«Ўзгидромет» жорий иш ҳафтасининг охирларида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат бироз совуқ бўлиши ва булутли кунлар кўпайиши кутилмоқда.

image

Kino va seriallarni 7 kun bepul tomosha qiling

icon
Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь–1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь–1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 4-9° илиқ; 1 декабрда кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ; 30 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 3-8° илиқ: чўл ҳудудларда 29 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрь-1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 1 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябрь–1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечас 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 29–30 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ; 1 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бу қизиқ

нижний на лендинг кино

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.