Об-ҳаво маълумоти: 25 февраль куни ҳарорат +13 даража илиқ бўлади


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти


Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; Устюртда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари


Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, кечқурун баъзи жойларда қорга айланади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, кечқурун баъзи жойларда қорга айланади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечқурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.