Дам олиш кунлари Ўзбекистонни ёмғир кутмоқда. Тошкентда об-ҳаво қандай бўлади?


Шанба ва якшанба кунлари ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз кунлари ҳаво +23…+28, баъзи жойларда +30 даражагача исийди.
Дам олиш кунлари жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.
Жума куни давомида республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечга томон ва 5 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида жума кундузи айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 5 апрель куни ёғингарчилик кутилмайди.
6 апрелда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
4−6 апрел кунлари ҳарорат фони анча юқори бўиши сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +23…+28 даражагача, баъзи жойларда +30 даражагача исийди. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума куни кундузи ёғингарилик кутилмайди, 4 апрелда кечга томон, 5 апрелда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 5 апрелда кундузи бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
6 апрелда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5−10 м/с тезликда эсади, 4 апрелда кечга томон 12−15 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат 4 апрелда +28…+30 даража, 5−6 апрелда +23…+26 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +12…+15 даража бўлади.