16.01.2025
Абдуқодир Ҳусанов хусусий самолётда Манчестерга боради
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Париждан Манчестерга хусусий самолётда учиб кетади, деб ёзмоқда ОАВ.
Франциянинг «Ланс» клуби ҳимоячиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Париждан Англиянинг Манчестер шаҳрига жўнаб кетади.
Telegram`даги «Man City» каналининг ёзишича, футболчи клубнинг супержетида Тошкент вақти билан 23:30 да учади ва учоқ 00:33 да манзилга етиб боради.
Ҳусанов 17 январь куни «Манчестер Сити» қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилмоқда. У жамоада 45-рақам остида тўп суриши ҳақида хабарлар мавжуд.