РУ
O’Z
UZS
/
/
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангида иккита камар учун курашади
23.04.2025

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангида иккита камар учун курашади

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангида иккита камар учун курашади

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини иккита камар учун ўтказади. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси  (WBA)  расмий саҳифаси орқали маълум қилди.

Америкалик Жарон Эннис ҳозир бу вазнда чемпион ҳисобланади. У 35 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (30 КО). У  12 апрель куни литвалик Эймантас Станионисни мағлуб этгач, WBA унга 120 кун ичида Шаҳрам Ғиёсов билан жанг қилиш мажбуриятини юклади.

Эннис ҳозирда WBA ҳамда IBF камарларининг эгаси ҳисобланади.  Жарон 12 апрель куни Эймантас Станионис устидан ғалаба қозонди ва иккита камарни ўзида бирлаштирди.

Маълумот учун, 13 апрель куни Ғиёсов АҚШнинг Нью Жерси штати, Атлантик Сити шаҳрида аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга чиқиб, 4-раунддаёқ рақибини мағлубиятга учратди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.