Дзюдочи Умар Бозоров «Катта дубулға» турнири ғолиби бўлди


Тбилисида бўлиб ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўзбекистонлик спортчи Умар Бозоров олтин медални қўлга киритди. У финалда франциялик рақибидан устун келган. Ўзбекистон ушбу мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик спортчи Умар Бозоров биринчи ўринни қўлга киритди.
Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизматига кўра, -90 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Бозоров финалда франциялик Алексис Метюдан устун келиб, олтин медални қўлга киритган.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. Жумладан, -66 кг вазн тоифасидаги Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллаев бронза медаллари билан тақдирланган.