Афсонавий Майк Тайсон блогер Джейк Полга қарши жангда мағлубиятга учради (видео)
Майк Тайсон ва Джейк Пол ўртасидаги ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган бокс жанги профессионал мақомга эга жанг бугун, 15 ноябрь куни АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршилик Netflix стриминг платформаси орқали трансляция қилинди.
8 раунд давом этган жангда блогер-боксчи Джейк Пол тўлиқ устунлик қилди ва афсонавий боксчи устидан ғалаба қозонди. 58 ёшли Тайсон жанг давомида кўпроқ ҳимояланди ва фаол зарбаларни амалга оширмади.
Шундай қилиб Тайсон фаолиятидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Джейк Пол эса ўзининг 11-ғалабасини қўлга киритди.
Шу йилнинг июль ойида 27 ёшли Джейк Пол собиқ UFC жангчиси Майк Перрини олтинчи раундда нокаутга учратиб, профессионал рингдаги ўнинчи ғалабасини қўлга киритган эди.
58 ёшли Майк Тайсон ўн беш йиллик танаффусдан сўнг 2020 йилнинг ноябрь ойида 54 ёшли кичик Рой Жонсга қарши кўргазмали бокс жангини ўтказиб, дуранг қайд этганди.
Жейк Пол 1997 йил АҚШнинг Огаё штатида туғилган. Профессионал бокс билан шуғулланувчи блогер ЁуТубедаги канали билан машҳур. У платформадан энг кўп даромад олувчи блогерлардан бири ҳисобланади.