20.02.2025
Диёра Усмонова Муниса Ризаевага қимматбаҳо совға берди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Тадбиркор Диёра Усмонова узоқ йиллик қадрдони, хонанда Муниса Ризаевага қимматбаҳо совға юборди.
Маълум бўлишича, у санъаткор яқинда фарзандли бўлгани муносабати билан чақалоққа комбинезон ва шапка ҳадя қилган.
Совға Усмонованинг машҳур Bibiona бренди коллекциясидан танланган. Ушбу бренд болалар учун уникал дизайндаги кийимлар ишлаб чиқаради.
Айни вақтда Bibiona Москванинг ГУМида ҳам филиал очган. Бренд маҳсулотлари турли тўпламлардан иборат бўлиб, нархлари ўртача 800 долларни ташкил қилади.