/
/
Актриса Феруза Юсупова дадасига машина совға қилди
17.09.2024

Актриса Феруза Юсупова дадасига машина совға қилди

Санъаткор ҳавас қилган барчага бундан ҳам каттароқ совғалар бериш насиб қилишини тилаган.

Муаллиф
Актриса Феруза Юсупова дадасига машина совға қилди

Актриса Феруза Юсупова дадасига машина ҳадя қилди. Бу ҳақда у Instagramʼдаги саҳифасида хабар берган.

У авваллари дадасининг қизил рангли Ford русумидаги машинаси бўлганини, аммо уни сотишга тўғри келганини эслади. Оила шу машинани қаттиқ яхши кўрган.

Актриса ёлғиз қиз фарзандларга мурожаат қилиб, ҳозирги вазиятдан чиқиб кета олмайдигандек бўлса ҳам, бардош билан курашишни маслаҳат берган.

«Ҳаммаси вақтинча ва сизни бундан ҳам чиройли кунлар кутиб турибди, ҳечам ўксинманг. Қийинчиликларга қарамасдан, фақат олдинга интилинг», — деб таъкидлайди актриса.

Бошқа бўлимлардан материаллар