РУ
O’Z
UZS
/
/
Android телефонида иловаларни яшириш усуллари
24.10.2024

Android телефонида иловаларни яшириш усуллари

Android телефонида иловаларни яшириш усуллари

Агар махфийлигингизни ҳимоя қилмоқчи ёки экранингизни ортиқча иконкалардан тозаламоқчи бўлсангиз, Андроидъда дастурларни яшириш оддий ва самарали усулдир. Келинг, қурилмангизда дастурларни қандай яшириш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Android’нинг ўрнатилган хусусиятларидан фойдаланиш

Ўрнатилган созламалар (барча моделда эмас):

Баъзи телефон ишлаб чиқарувчилари, масалан, Samsung ёки Xiaomi, иловани созламалар орқали яшириш имкониятини тақдим этади. Қурилмангизда ушбу функциянинг мавжудлигини “Созламалар” -> “Экран” -> “Бош саҳифа” ёки “Иловалар” бўлимидан текшириб кўринг.

Ташқи интерфейсдан фойдаланиш:

Nova Launcher:

●  Google Play’дан Nova Launcher’ни ўрнатинг.

●  Nova созламаларида “Иловалар менюси”ни танланг.

●  “Яширин иловалар” бўлимига ўтиб, яширмоқчи бўлганингизни белгиланг.

Apex Launcher:

●  Apex Launcher’ни ўрнатиб, унинг созламаларига ўтинг.

●  “Иловалар менюсини созлаш”ни босиб, “Яширин иловалар”ни танланг.

●  Яшириш керак бўлган иловаларни белгиланг.

Иловалардан фойдаланиш:

App Hider/Calculator Vault:

cloudemulator.net

Ушбу дастурлар қурилмангиздаги иконкани яшириш ва уларни кўринмас ҳолга келтириш имконини беради.

Фойдаланишда улар фотосурат ёки видео каби бошқа таркибни ҳам яширишлари мумкин.

Тавсия ва маслаҳатлар:

●  Меҳмон профилини яратиш: агар қурилмангиз кўп аккаунтни қўллаб-қувватласа, ортиқча иловаларсиз телефонингизга кириш учун меҳмон профилини яратинг.

●  Хавфсизликка эътибор беринг: алоҳида юклаб олинадиган дастурларни ўрнатиш қурилмангиз хавфсизлигини бузмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Android’да дастурларни яшириш махфийлигингизни сақлаш ва қурилмангиздаги иш майдонини тартибга солишга ёрдам беради. Юқорида айтиб ўтилган усуллардан фойдаланиб, маълумотларингизни ҳимоя қилиш ва сизга қулай бўлган тарзда киришни таъминлашингиз мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар