верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентлик фуқаро «Жигули»ни 60 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаб тюнинг қилди
14.10.2024

Тошкентлик фуқаро «Жигули»ни 60 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаб тюнинг қилди

Тошкентлик фуқаро «Жигули»ни 60 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаб тюнинг қилди

Тошкентлик автомобиль ишқибози афсонавий «Жигули»га янги ҳаёт бағишлашга аҳд қилди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Лойиҳага тахминан 62 минг доллар маблағ сарфлаб, у классик дизайн ва замонавий технологияларни уйғунлаштирган ноёб автомобиль яратди.

Автомобилнинг салони бутунлай қайта ишланган. Sport Audi RS7 ўриндиқлари юқори қулайликни таъминлайди, Tiffany услубидаги мовий рангли чарм қоплама эса интерерга ҳашаматли кўриниш беради.

Ускуналар панелида оддий соат ўрнига Ролех соати ўрнатилган. Классик «копейка»нинг капоти остида энди Lada Prioraʼдан олинган 16 клапанли двигатель жойлашган бўлиб, у янада динамик ҳайдаш имконини беради.

Юкхонада замонавий аудио тизим ўрнатилган бўлиб, у юқори сифатли мусиқа ижро этишга қодир. Шунингдек, юкхонага плазма экран ва Sony PlayStation 5 ўйинлар консоли ҳам ўрнатилган бўлиб, бу автомобилни ҳақиқий мультимедиа марказига айлантирган.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.