/
/
Аввал ва ҳозир: «Чархпалак» сериали актёрлари 27 йил ичида қанчалик ўзгарди?
17.09.2024

Аввал ва ҳозир: «Чархпалак» сериали актёрлари 27 йил ичида қанчалик ўзгарди?

Драматург Шароф Бошбековнинг сценарийси асосида суратга олинган «Чархпалак» сериали ўз даврининг энг оммабоп лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Картина саундтрекини Авазхон Ражабов ижро этган.

Муаллиф
Аввал ва ҳозир: «Чархпалак» сериали актёрлари 27 йил ичида қанчалик ўзгарди?

«Чархпалак» сериали 1997–2000 йиллар оралиғида режиссёр Шавкат Жунайдуллаев томонидан суратга олинган. Кинолойиҳа Шароф Бошбековнинг сценарийси асосида тасвирга олинган.

Унда таниқли ижодкорлар: Карим Мирҳодиев, Илмира Раҳимжонова, Моҳира Нурматова, Адиба Мирзаева, Наргиза Абдуллаева, Гулчеҳра Ибрагимбекова, Машраб Кимсанов, Ёқуб Аҳмедовлар роль ижро этган.

Toping.uz муҳаррирлари сериал актёрларининг 27 йил ичида қанчалик ўзгарганига қизиқди ва уларнинг аввалги ҳамда ҳозирги суратларини битта мақолага жамлади. Келгуси 10 дақиқа вақтингизни мароқли ўтказасиз, деган умиддамиз.

Карим Мирҳодиев (Эгамқул) 1954 йил 29 июлда Бухоро шаҳрида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган. Мирҳодиев фильмларда қандай ролларни ижро этса, ҳаётда ҳам худди шундай инсон эканини таъкидлайди.

Илмира Раҳимжонова (Марям) кино ва театр актрисаси, режиссор ва телебошловчи ҳисобланади. У 1969 йил 27-центябрда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Унга сериалдаги лўли Марям образи катта машҳурлик олиб келган.

Моҳира Нурматова (Иккинчи мавсумдан Марям) 1970 йилда туғилган машҳур актриса ва дубляж устаси. У сериалда янги мавсумда Марям образини гавдалантирган. Бунга Раҳимжонованинг «Чаёнгули» киносида роль ўйнагани сабаб бўлган.

«Чархпалак»да Зулхумор ролини ижро қилган Наргиза Абдуллаева 1997 йилда шу сериал орқали кино санъатига кириб келган. 2016 йилда «Шуҳрат» медали соҳибаси ҳисобланади. Актриса ҳозирда бир қанча кинолойиҳаларда суратга тушмоқда ва тўй-шодиёналарда бошловчилик қилиб келмоқда.

Гулчеҳра Ибрагимбекова (Ўктамхон) ўзбек театр ва кино актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Актриса режиссёр Иброҳим Расуловнинг 2004 йилда суратга олинган «Бегона баҳор» фильмидаги золим қайнона роли билан мухлислари ёдида қолган. Ҳозирги кунда Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият кўрсатади.

Машраб Кимсанов (Жаббор) ўзбек актёри, у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳисобланади. Умрининг охирги йилларда актёр оғир хасталикни бошидан кечирган, 4 марта инсульт бўлиб, тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолган. Узоқ давом этган хасталик туфайли актёр 2024 йил 2 май куни вафот этди.

Ёқуб Аҳмедов (Фатхулла) 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Тошкент санъат институтини тугатган. 1958 йилдан Ҳамза театрида дастлабки йиллар яратган Али Қушчи (Мақсуд Шайхзода, «Мирзо Улуғбек»), Мурод (Уйғун, «Парвона»), Лейстер (Фридрих Шиллер, «Мария Стюарт») каби роллари билан ўз ижод йўлини белгилаб олган дейиш мумкин.

Ушбу мақола ёрдамида сизга хотиралар оламига шўнғишга ёрдамлаша олган бўлсак, ўз вазифамизни тўлиқ бажарган бўламиз. Тўпламни сериални севиб томоша қилган яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳайратда қолдиришни унутманг. Кейинги мақолаларда кўришгунча, ўзингизни эҳтиёт қилинг!