Чемпионлар Лигаси. Зальцбург — Брест ўйини натижаси
УЕФА Чемпионлар Лигаси 2-тур доирасида Ред Булл Аренада баҳслашган жамоалар йирик фарқ билан ўйинни якунлади. Брест меҳмонда 3 очко ишлаб олди.
Бугун, 1 октябрь куни Австриянинг Зальцбург жамоаси ўз майдонида Франциянинг Брест жамоасини қарши олди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Зальцбург майдонни назорат остига олгандек туйилди. Аммо футболчилар дарҳол гол ўтказиб юборди.
Мезбонларда ҳисоб фарқини қисқартириш учун бир нечта яхши имкониятлар бўлди, бироқ улар қулай вазиятлардан тўлиғича тўғри фойдалана олмади.
Брест футболчилари эса ўта совуққонлик билан ҳаракат қилишди. Якунда Франция жамоаси ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди ва онлайн рейтингда етакчиликка кўтарилди.
Учрашувда биринчи голни француз жамоаси ҳужумчиси Абдалла Сима урди. Меҳмонлар устунлигини ярим ҳимоячи Маҳди Камара мустаҳкамлади. Абдалла Сима дубл қайд этиб, ҳисобни фарқли қилди.
Ўйин давомида Зальцбургдан Оскар Глоч, Самсон Байду ва Адам Дагим, шунингдек, Брестдан Жюльен Ле Кардиналь ва Массадио Айдара сариқ карточка олди.