верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Расман: Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум бўлди
24.12.2024

Расман: Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум бўлди

Расман: Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум бўлди

Президент қарорига асосан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабр – 2 январ) дам оладиган бўлди. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар эса қаторасига 6 кун (28 декабр – 2 январ) дам олишади.

Ўзбекистон президенти “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Бугун, 24 декабр куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январ – шанба кунидан 2 январ – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январ – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа:

  • 28 декабр, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;
  • 29 декабр, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
  • 30 декабр, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;
  • 31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 январ, чоршанба — Янги йил байрами;
  • 2 январ, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.