Верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 13–15 февраль кунлари ҳарорат илий бошлайди
11.02.2025 (янгиланди 11.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 13–15 февраль кунлари ҳарорат илий бошлайди

Об-ҳаво маълумоти: 13–15 февраль кунлари ҳарорат илий бошлайди

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

image

Ushbi mavsumda Sharm al-Shayxga

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 февралда айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 14-15 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 14 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ; 15 февралда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ; 14-15 февралда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Навоий вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 февралда айрим жойларда қор ёғиши мумкин, 14-15 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ; 14-15 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; шимолда 13 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 14 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ; 15 февралда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 февралда айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 14-15 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Самарқанд вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 февралда Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 февралда 2° совуқ-3° илиқ, 14-15 февралда кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 13-14 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-14 февралда 3° совуқ-2° илиқ, 15 февралда 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.