Аввал ва ҳозир: «Қиш сонатаси» фильми актёрлари 22 йилда қанчалик ўзгарди?
Режиссёр Юн Сок Хо томонидан ишланган «Қиш сонатаси» сериали нафақат Осиё давлатларида, балки Европада ҳам «Корейс тўлқини»нинг илк даврини бошлаб берган асар ҳисобланади. Ушбу мақолада сериал актёрлари 22 йил ичида қанчалик ўзгаргани кўрсатилади.
«Қиш сонатаси» 2002 йилда KBS томонидан ишлаб чиқарилган Жанубий Кореянинг машҳур телесериали бўлиб, у Япония ва бутун Осиёда «Корея тўлқини»нинг биринчи намоёнларидан бирига айланди.
Сериал икки ёшнинг муҳаббати ва айрилиғи ҳақида ҳикоя қилади. Гарчи мавзу доимгидек севгига тақалсада, режиссёрнинг ёндашуви умуман бошқача. Машҳур пианиночининг ўғли — фильм бош қаҳрамони Кан Жун Санг Чунчон қишлоғига кўчиб келади. Отасининг ўлими, онаси билан доимий келишмовчиликлар туфайли у ҳамиша ўзини кераксиз деб билади.
Бир синфда ўқишни бошлаган Жун Санг ва Ю Жин ўртасида тез орада муҳаббат пайдо бўлади, кўп ўтмай Ю Жин Жун Сангнинг автоҳалокат туфайли вафот этганини эшитади. Орадан йиллар ўтади ва болаликдаги дўсти билан турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган Ю Жин худди Жун Сангга ўхшаш инсонни учратади, лекин Ли Мин Хен исмли бу одам Ю Жинни эслай олмайди.
Пэ Ёнджун (Жун Санг Канг) сериал суратга олиш вақтида 30 ёшда бўлган. У «Қиш сонатаси»даги иштирокидан сўнг бутун Осиёга машҳур актёрга айланган. Шундан сўнг санъаткор энг талабгир актёрлардан бирига айланди. Бундан ташқари, у ишлаб чиқариш ва ресторан бизнесини йўлга қўйди ва молиявий барқарорликка эришди.
Чхве Джиунинг (Ю Жин) «Қиш сонатаси»дан кейинги фаолияти ўзгарувчан бўлди: унинг карьерасидан муваффақиятли лойиҳалар ҳам, омадсиз сериаллар ҳам ўрин олди. Шунга қарамай, актриса узоқ вақт давомида энг кўп гонорар оладиган корейс актрисаларидан бири бўлиб қолди.
Пак Ён Ха (Ким Санг) 2010 йил 30 июнь куни эрталаб соат 5:30 да Сеулнинг Нонхён-донг шаҳридаги уйида ўз жонига қасд қилгандан сўнг видеокамера зарядловчи кабелига осилган ҳолда ўлик ҳолда топилди. Ўз жонига қасд қилишдан олдин, у ўз кўнгилочар компанияси ва карерасини бошқариш босимидан азият чеккан, шунингдек, саратон касаллигига чалинган отаси билан курашган.
Пак Соль-ми (О Че-Рин) 2008 йилда Heavenly Star Entertainment бошқарув компанияси билан шартнома имзолади. Телевидениедаги уч йиллик танаффусдан сўнг у MBS драмаси «Менинг хонимим»нинг 1980 йиллардаги «Терминал» церийасининг ремейкида бош роль ижрочиси сифатида эълон қилинди.
Мазкур драма асосида 2004 йилда Японияда «Қиш сонатаси» номли 26 қисмдан иборат аниме ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, сериал асосида PlayStation ва Nintendo учун турли видеоўйинлар ҳам яратилган.