$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Барча даврларнинг энг яхши фильмлари: Ҳаммага ёқадиган 20 та фильм
21.11.2024 (янгиланди 21.11.2024)

Барча даврларнинг энг яхши фильмлари: Ҳаммага ёқадиган 20 та фильм

Барча даврларнинг энг яхши фильмлари: Ҳаммага ёқадиган 20 та фильм
Муаллиф

Ҳар йили беҳисоб фильмлар яратилади ва уларнинг аксарияти фақат кино танқидчиларию мухлислар хотирасида қолади. Бироқ айрим кинотасмалар вақт синовидан ўтди - баъзилари дарҳол, баъзилари чиқарилгандан кейин йиллар ўтиб - ва энг яхши тасвирларнинг олтин пантеонига ҳақли равишда кирди. Тоping.uz ТелеcомТВ интерактив видео контент хизмати билан биргаликда турли жанр, режиссёр, сеттинг ва чиқарилган йиллардаги 20 та фильмни танлаб олди. Бу тасмалар фақат бир нарсада бирлашади - улар сизга албатта ёқади.

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

“Пойга”. 8.1/10

Жанри: спорт драмаси, таржимаи ҳол

Чиққан йили: 2013

Режиссёр: Рон Хорвард

Бош ролларда: Крис Хемсворт, Даниэл Брюл, Оливиа Уайлд

Давомийлиги: 123 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8.1/10

Томоша қилиш 

Сюжет: “Формула-1” учувчилари - австриялик Никки Лауда ва британиялик Жеймс Хант - мутлақо бир-бирига ўхшамаган инсонлар. Бири - ҳисоб-китобли ва эҳтиёткор математик бўлса, иккинчиси - биронта ҳам зиёфатни ўтказиб юбормайдиган маишатпараст. 1976 йилги чемпионатда улар чемпионлик учун кураш олиб боришади ва ғолиб бошида кўрингани каби аниқ эмас.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Пойга бизга қанчалик ажойиб кўринмасин, барибир бу драма. Лауда ва Хантнинг яқинлари билан муносабатлари қийинлашади, муваффақияцизликлар кучли стрессга олиб келади, бундай шароитларда эса хато қилиш осон - ва бу 300 км/соатдан паст тезликда нимага олиб келиши тушунарли. Қизиқарли, томошабоп, яхши кулгуга эга бўлса-да, жиддий фильм.

Даллас харидорлари клуби. 7,9/10

Жанри: драма, таржима ҳол

Чиққан йили: 2013

Режиссёр: Жан-Марк Валле

Бош ролларда: Меттью Макконахи, Женифер Гарнер, Жаред Лето

Давомийлиги: 118 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 7,9/10

Томоша қилиш

Сюжет: Ковбой Рон Вудруф - доимо ўз хаёли билан юради. Ранчода яшайди, от миниб юради, вилоят сокинлигидан завқ олади. Унга ОИТС ташхиси қўйилганда ҳамма нарса ўзгариб кетади. Ташқарида - саксонинчи йилларнинг ўрталари: вирус тўлиқ ўрганилмаган, жамиятда ҳам юқтириш усуллари, ҳам касалларнинг ўзлари ҳақидаги стереотиплар кўп. Рон ёрдам кутиб ўтирмай, ўзини қутқариш кераклигини тушуниб, дори-дармон етказиб бериш билан шуғулланади ва йўл-йўлакай ҳамфикрлар ва янги дўстлар орттиради.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Стереотипларни енгиш ва воқеликни қабул қилиш ҳақидаги оғир драма. Қаҳрамон деярли ноилож вазиятга тушиб қолади, ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширади ва ўзи билан ўзи курашиб, янгидан яшашни ўрганади. Бундан ташқари, Меттью Макконахи ва Жаред Летонинг ажойиб актёрлик маҳорати ҳам мавжуд.

“Паразитлар”. 8,5/10

Жанри: драма, комедия

Чиққан йили: 2019

Режиссёр: Пон Жун-хо

Бош ролларда: Сон Кан-хо, Ли Сон-гюн, Чо Е-жон, Чхве У-шик

Давомийлиги: 131 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,5/10

Томоша қилиш 

Сюжети: Кимнинг оиласи Сеулда кичкинагина хонадонда яшайди. Оиланинг молиявий ва ижтимоий аҳволини яхшилаш учун алоҳида истиқболлари йўқ. Аммо кутилмаганда ажойиб имконият пайдо бўлади: бадавлат эр-хотин Кимнинг катта қизини ўзларининг кичкинтой ўғилларига санъатдан машғулатлар ўтишга таклиф қилади. Бутун оила ёлғон усуллар билан бой корейсларда ишлай бошлайди ва бу аста-секин жиддий оқибатларга олиб келади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: фильмда комедия ва драма уйғунлашиб кетган, шу билан бирга кайфият доимо ўзгариб туради. Бу киноявий, кулгили, ўткир ва шунингдек, мураккаб фильм. Камига Жанубий Кореядаги ижтимоий тузум яхши кўрсатиб берилган.

Менинг йигитим жинни. 7,7/10

Жанри: мелодрама, комедия

Чиққан йили: 2012

Режиссёр: Девид О. Расселл

Бош ролларда: Бредли Купер, Женифер Лоуренс, Роберт Де Ниро, Жеки Уивер

Давомийлиги: 120 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 7,7/10

Томоша қилиш

Сюжет: Мактаб ўқитувчиси Петнинг ҳаёти дарз кетади. У руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолади ва  у ердан саккиз ойдан кейин чиқади. Қаҳрамон уйига собиқ хотини билан муносабатларни тиклашдек фикр билан қайтади. Ҳамма муаммо шундаки, суд тақиқи туфайли у ҳатто турмуш ўртоғининг яқинига ҳам бора олмайди. Тўсатдан Пет Тиффани билан танишади, бу  учрашув унга янги муносабатлар ва ҳаётдаги ўзгаришларга умид беради.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Мелодрама четдан қараганда содда ва маъносиздек туюлиши мумкин бўлган кенг кўламли ҳиссиётлар ва иррационал интилишларни намойиш қилади. Дўстларингиз ва яқинларингизнинг сиз айнан шу одам ҳақида ўйлаётган бир пайтдаги “уни унутсангчи” деган гаплари. Қаҳрамон барча босқичлардан ўтгандан кейингина ўз мавқеи ва имкониятларига бошқача қараб бошлайди.

Қонунга итоаткор фуқаро. 7,4/10

 Жанри: жангари, триллер, драма

Чиққан йили: 2009

Режиссёр: Ф.Гери Грей

Бош ролларда: Жерард Батлер, Жейми Фокс, Колм Мини

Давомийлиги:  108 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 7,4/10

Томоша қилиш

Сюжет: Клайд Шелтоннинг ҳаёти бир кунда барбод бўлади: унинг оиласи босқинчилар қўлида ҳалок бўлади. Тушкунликка тушиб қолган қаҳрамон яна бир зарбага учрайди - тергов қотиллар билан келишиб олган ва улар адолатли жазоланмайди. Клайд ўзича одил судловни амалга оширишга қарор қилади, жиноятчиларнинг ўзи ҳам, уларга ёрдам берганлар ҳам бундан қочиб қутула олмайди.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Тизим кўринишидан оддий бўлган одамни қандай қилиб издан чиқариши мумкинлиги ҳақидаги қизиқарли жангари фильм. Фильмда жуда кўп ҳақиқий воқеалар ва умуман олганда воқеаларга нисбатан қизиқарли қарашлар мавжуд. “Эркак оиланинг ҳалокати учун қасос олади” руҳидаги сюжет шунчаки кўнгилдагидек туюлади – “Қонунга итоаткор фуқаро” узоқ вақтдан буён мавжуд бўлган жанрни қандай қилиб яхши ижро этиш мумкинлигини кўрсатади.

Филомена. 7,6/10

Жанри: драма, комедия

Чиққан йили: 2013

Режиссёр: Стивен Фрирз

Бош ролларда: Жуди Денч, Стив Куган, Софи Кеннеди Кларк

Давомийлиги:  98 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 7,6/10

Томоша қилиш 

Сюжет: Журналист Мартин қийин даврни бошдан кечирмоқда. Унинг учун сафга қайтиш янги суриштирувга айланади. Шундай қилиб, қаҳрамон жуда оғир тақдир эгаси Филомена исмли аёл билан танишиб қолади. Аёл жуда ёш фарзанд кўриб, ундан воз кечишига тўғри келган. Шундан кейин зўравонлик ва хўрлик ҳукм сурган ибодатхонада яшашига тўғри келади. Кейинчалик аёл ҳаётини йўлга қўяди, лекин бу йиллар давомида Филомена қачонлардир асраб олинган фарзандини топишга уринишдан тўхтамайди. Воқеа Мартинни ўзига жалб қилади ва у кекса аёлга ҳозирда улғайиб қолган ўғлини топишда ёрдам беришга қарор қилади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Фильм мақсадга интилувчанлик ва ҳатто бу амалда имконсиз бўлиб туюлса ҳам гешталтларни ёпишга уриниш ҳақида. Ҳаётни таъкидловчи драма, унда қаҳрамонлар деярли иложсиз вазиятларда ижобий кайфиятни сақлаб қоладилар ва қадам-бақадам орзуга яқинлашадилар.

Амели. 8,3/10

Жанри: мелодрама, комедия

Чиққан йили: 2001

Режиссёр: Жан-Пьер Жене

Бош ролларда: Одри Тоту, Матю Кассовиц, Лорелла Кравотта

Давомийлиги:  122 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,3/10

Томоша қилиш

Сюжет: Ёш француз аёли Амели атрофдагилар учун унчалик тушунарли бўлмаган,  тўғрисини айтганда, қизиқарли ҳам бўлмаган ўз дунёсида яшайди. Аммо қиз сеҳрли тарзда одамларнинг ҳаётини уларга бу сайёрада бўлишнинг маъносини эслатган ҳолда ўзгартиради. Яшашдан ҳар кимнинг ўзича маъно топади, лекин у ёки бу тарзда ҳамма нарса юксак туйғуларга бориб тақалади. Фақат Амелининг ўзига гарчи унинг яширин истаги бўлса-да, қиз йигитни севиб қолган, лекин ҳеч ким унга ёрдам бера олмайди.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Ажойиб, ёрқин ва бироз қайғули романтик комедия, у бахт – бу майда-чуйдаларда ва ҳар биримизда  мавжудлигини эслатади. Бу ҳаёт, муносабатлар, севги, яхшиликка ва одамларнинг ўзига бўлган ишонч ҳақида теран ишланган ҳикоя. Уйдаги учрашувлар ёки ҳаётда нимадир нотўғри кетганда ва шунчаки қулайликни хоҳлаганда рисоладаги фильм.

Парвона. 7,2/10

Жанри: драма, cриминал, таржимаи ҳол

Чиққан йили: 2017

Режиссёр: Михаел Ҳоер,

Бош ролларда: Чарли Ханнем, Рами Малек, Роланд Меллер

Давомийлиги:  133 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 7,2/10

Томоша қилиш

Сюжет: Парвона номи билан танилган майда жиноятчи ўзи содир этмаган қотиллик учун тергов остига олинади. Йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади ва қамоққа жўнатилади. Ўзининг аҳволига қарамасдан Парвона озодликка чиқиш умидини йўқотмайди. Аммо бунинг учун у қамоқнинг барча даҳшатларини кўриши, янги дўстлар орттириши ва энг муҳими - қутулиш учун ўз қарашлари ва қадриятлари устида жиддий ишлаш кераклигини тан олиши керак.

Нима учун томоша қилишга арзийди: фильм француз ёзувчиси Анри Шарернинг китоби асосида ишланган бўлиб, гарчи баъзи тадқиқотчилар воқеалар ўйлаб топилган ва жило берилган деб ҳисоблашса-да, муаллиф унда аслида ўз ҳаётини тасвирлаган. Бироқ, маълумки, ёзувчи ҳақиқатан ҳам оддий ҳаётга қайтишдан олдин кўп йилларни қамоқларда ўтказган. Фильм анча шафқатсиз ва оғир, аммо қамоқдаги ҳаёт ва доимий қочишга уринишлар ҳақидаги сюжетдан яна нимани кутиш мумкин? Қаҳрамон ғайриинсоний шароитда яшашга мажбур бўлиб, нафақат ақлини сақлаб қолишга, балки бошқа маҳбусларга ёрдам беришга ҳам куч топади ва бу Парвонанинг ўзининг ўзгаришига олиб келади. Дарвоқе, Чарли Ханнем яна “Шантарам” сериалида бош ролни ижро этган - у ҳам узоқ йиллар давомида Ҳиндистонда яшириниб юрган жиноятчи томонидан ёзилган бесстеллер китобига асосланган.

Йўриқнома илова қилинмайди. 7,5/10

Жанри: комедия, драма

Чиққан йили: 2013

Режиссёр: Еухенио Дербес

Бош ролларда: Еухенио Дербес, Жессика Линдси, Лорето Пералта

Давомийлиги:  115 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 7,5/10

Томоша қилиш

Сюжет: Валентин бўйдоқлик ҳаётидан баҳра олмоқда - мартаба ҳақида қайғурмайди, кеча у билан тунаган қизлардан биронтасининг исмини эслаши ҳам амримаҳол ва у бу ҳар доим шундай бўлади деб ўйлайди. Тўсатдан йўлда собиқ хушторларидан бири пайдо бўлади, у шошилганча унинг қўлига чақалоқ қизчани тутқазади ва ғойиб бўлади. Валентин енгил қилиб айтганда, болалар ва уларнинг эҳтиёжларидан жуда узоқ эди. Аммо оталик масъулиятини ўз зиммасига олади ва қизини тарбиялашга қарор қилади, шу билан бирга турмуш тарзини жиддий равишда ўзгартиради. Ҳаммаси яхши кетаётган эди, аммо олти йилдан кейин қизчанинг онаси яна пайдо бўлади ва қизини олиб кетмоқчи бўлади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Оталикнинг оғир кунлари ҳақидаги кулгили комедия. Қўрқувлар, кечинмалар, муаммолар, самимий қувонч - ёш ота-оналар дуч келадиган ҳамма нарса. Фильм ҳақиқатан ҳам яхши ва қувноқ, аммо шу билан бирга муҳим муаммоларни келтириб чиқаради: қизалоқнинг ўз қўрқувлари ва хавотирлари етарли, онанинг пайдо бўлиши эса боланинг бутун дунёсини хавф остига қўяди - ахир у отасиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Фильм ёш ота-оналарга ҳам, кичкинтойларнинг мураккаб биринчи йилларини бошдан кечирганларга ҳам ёқиб қолади.

Мен кимман. 7,4/10

Жанри: триллер, детектив, драма

Чиққан йили: 2014

Режиссёр: Баран бо Одан

Бош ролларда: Том Шиллинг, Елиас М’Барек, Вотан  Вилке Меринг

Давомийлиги:  102 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 7,4/10

Томоша қилиш

Сюжет: Дастурчи Бенжамин бу дунёдан бўлмаган даҳолар тоифасидан. Йигит энг мураккаб компьютер тизимларини мукаммал билади, аммо ҳақиқий ҳаётда у аслида ҳеч нарсага қодир эмас. Рақамли дунёнинг яна бир мутахассиси Макс билан танишганида ҳамма нарса ўзгариб кетади - тўғри, йигит ўзини Бенжамендан фарқли ўлароқ қўпол ва ғалати тутади. Шунга қарамай, улар биргаликда ишлай бошлайдилар ва бир неча хакерлик ҳужумларини уюштирадилар. Бу нафақат ўзига ўхшаганлар орасида шуҳрат қозонишига, балки полицияда ҳам қизиқиш уйғонишига олиб келади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Фильм бежиз Девид Финчернинг “Жангчилар клуби” билан таққосланмайди - қаҳрамонлар ва тугун ҳақиқатан ҳам жуда ўхшаш. Ўзини излаш, умумий фаровонлик учун ярим афсонавий душманларга қарши курашиш, қонун билан боғлиқ муаммолар - буларнинг барчаси Бенжаминни кутмоқда. Ўткир детектив жангари фильм титрларгача кескинликни ушлаб туради, бу ҳар бир фильмга ҳам тааллуқли эмас.

Жиноий асар. 8,9/10

Жанри: криминал, қора комедия, драма

Чиққан йили: 1994

Режиссёр: Квентин Тарантино

Бош ролларда: Жон Траволта, Ума Турман, Самуюэл Жексон, Брюс Уиллис

Давомийлиги:  154 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,9/10

Сюжет: Эҳтимол, бу сюжетни тасвирлашнинг иложи бўлмаса керак. Фильмни бир сония ҳам чалғимаган ҳолда диалоглардаги ҳар бир сўзни илғаганча шунчаки томоша қилиш керак. Расмий равишда, “Жиноий асар” - тўқсонинчи йилларнинг бошларида АҚШ жиноят оламидаги кундалик ҳаёт ҳақида бир-бирига боғланган ҳикоялар тўплами. Гангстерлар майда безорилардан қарзларни олишади, қотил ресторанга кириш орқали хўжайиннинг хотинига хушомад қилиш топшириғини олади, оилавий жуфтлик эса кафега ташриф буюрувчиларни тунашга қарор қилади - бу фақат бир нечта эпизодларнинг бошланиши бўлиб, уларнинг охири мутлақо кутилмаган: қаердадир қонли, қаердадир бахтли, лекин ҳар доим қора ҳазил билан бўлади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: фильм Квентин Тарантинога замонамизнинг асосий режиссёрларидан бирига айлантирди ва унга мухлислар армиясини тўплашга ёрдам берди. Айнан “Жиноий асар” ёш Тарантинога энг яхши оригинал сценарий учун биринчи “Оскар”ни олиб келди ва уни “бошқаларга ўхшамайдиган” режиссёрлар даражасига кўтарди. Фильмнинг ўзи эса тафсилотларга фантастик эътибор ва таниқли саҳналаштирувчининг ўзига хос услуби билан ақл бовар қилмайдиган вазиятлар тўпламига айланди.

Яшил йўлак. 8,6/10

Жанри: драма, мистика, триллер

Чиққан йили: 1999

Режиссёр: Френк Дарабонт

Бош ролларда: Том Хенкс, Майкл Кларк Дункан, Девис Морс, Сем Рокуелл

Давомийлиги:  189 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,6/10

Сюжет: 1935 йил, воқеа содир бўлган жой - Америка қамоқхонаси. Аниқроғи, унинг ўлим жазосига ҳукм қилинганларга мўлжалланган алоҳида блоки. Кунлардан бир куни у ерга янги жиноятчи - иккита опа-сингилни ўлдиришда айбдор деб топилган Жон Коффи исмли ҳаддан ташқари улкан одамни олиб келишади. Қўрқинчли кўриниши ва жуда оғир моддага қарамай, Жон ўзини стереотип зўравон манякдек тутмайди: қоронғиликдан қўрқади, камтар, бошқа маҳбусларга меҳрибонлик қилади. Бош қаҳрамон, қамоқхона назоратчиси Пол Ежкоб Жоннинг қотиллигига шубҳа қилади. Коффи ғайриоддий қобилиятларини намойиш қила бошлаганда ва атрофдагиларга ёрдам бера бошлаганда, шубҳалар янада кучаяди.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Фильм машҳур ёзувчи Стивен Кингнинг (“Ёруғлик”, “У”, “Уй ҳайвонлари қабристони”, “Шоушенкдан қочиш”) китобига асосланган, актёрлар таркибида эса Голливуднинг юлдузлари қатнашган. Тасвирни томоша қилиш давомида ғазаб, ҳамдардлик, кулги, қувонч, жирканиш, даҳшат - баъзан эса барчаси бир вақтнинг ўзида ҳиссиётлар бўронига сабаб бўлиши кафолатланган. Эҳтимол, “Яшил йўлак” замонавий маданиятнинг энг муҳим асарларидан биридир ва айниқса, фильмнинг экранлаштирилиши китобнинг ўзидан ҳеч ҳам қолишмаганлиги қувонарли. Кингнинг барча ишлари ҳам муносиб кино мослашувларига эга бўлавермайди, аммо “Яшил йўлак” мисолида бу омадли чиққан.

Руҳ. 8,0/10

Жанри: анимация, комедия, саргузашт

Чиққан йили: 2020

Режиссёр: Пит Доктер, Кемп Пауерс

Бош ролларда: Жейми Фокс, Тина Фей, Грем Нортон

Давомийлиги:  106 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,0/10

Сюжет: Жо Гарднер ҳақиқий жаз мусиқачиси бўлишни орзу қилади, аммо ҳаёт бошқача йўл тутди - у оддий ўқитувчи бўлиб ишлайди. Тақдир унга машҳур артист олдида имтиҳон топшириш имкониятини беради. Муваффақиятни олдиндан ҳис қилган Жо канализация люкига тушиб кетади ва шу заҳоти вафот этади. Ҳаётдан кейин руҳлар борадиган дунёга кетишдан бош тортган Жо, ёш руҳлар ўз истеъдодларини аниқлайдиган ва кейин чақалоқларга кўчиб ўтадиган жойга тушиб қолади. Бу тартибнинг жиддий бузилишига олиб келади. “Раҳбарият”ни хурсанд қилиш учун мусиқачи 22-руҳда учқун ёқиши керак бўлади. Бу қайсар ва ўзбошимча мавжудот бўлиб, ҳеч ким бўлишни хоҳламайди ва шу сабабли бир неча юз йиллардан буён Ерга туша олмайди.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Дунёда ўз мақсадини топиш ва бахтга эришиш қанчалик муҳимлиги ҳақида ақлли, қувноқ ва ибратли фильм. Фильм болалар билан томоша қилишга жуда мос келади, сизни катталар мавзуси асло чўчитмасин: Пихар болалар тушунадиган тилда жиддий воқеаларни айтиб беришни билади. Масалан, “Коконинг сири”да студия ўлим мавзусини очиб беришдан қўрқмади. “Руҳ” бу жиҳатдан нариги дунёга эмас, балки ўз истеъдоди ва интилишларини англашга эътибор қаратади.

Чўқинтирган ота. 9,2/10

Жанри: криминал драма

Чиққан йили: 1972

Режиссёр: Френсис Форд Коппола

Бош ролларда: Марлон Брандо, Ал Пачино, Жеймс Каан, Роберт Дювалл

Давомийлиги:  175 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 9,2/10

Сюжет: мафия бошлиғи Вито Корлеоне узоқ йиллар давомида эски урф-одатлар бўйича иш олиб боради - қатъий, аммо адолатли, дўстликни ҳурмат қилади, “ифлос” соҳалар билан алоқа қилмайди ва ҳар доим сўзида туради. Шаҳарга янги гангстерлар келганида, унинг оиласининг жиноят оламидаги мустаҳкам мавқеи заифлаша бошлайди - улар кодекс билан қизиқмайдилар, улар ўзларига бўйсундира олмайдиган ҳар қандай одамни фош қилишга тайёр. Дон Корлеоне -ўзининг худди ана шу қатъияти ва принципиаллиги сабаб обрў-эътибор билан ёшини яшаб ўтади. Шундай қилиб, уруш нафақат оилалар ўртасида, балки эски ва янги тартиб ўртасида ҳам бошланади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Меъёрда, бенуқсон суратга олинган ва теран манзара, унда криминал муҳит фақат кенг аудиторияни қизиқтириш учун хизмат қилади. Аслида эса, бу вақтнинг ўтиши, дунёнинг ўзгариши, консерватизм ва бемаъни новаторликка қарши кураш ҳақидаги фильм. Актёрларнинг ўз образларига аъло даражада мос келиши, шошма-шошарликсиз мулоқотлар, изчил ва ўйчан ҳикоя – “Чўқинтирган ота” ҳозир бироз эскирган кўриниши мумкин (фильм ҳар ҳолда 52 ёшда), лекин бу барча даврларнинг энг муҳим ленталаридан биридир.

Форрест Гамп. 8,8/10

Жанри: мелодрама, комедия

Чиққан йили: 1994

Режиссёр: Роберт Земекис

Бош ролларда: Том Хенкс, Робин Райт, Гери Синиз

Давомийлиги:  142 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,8/10

Сюжет: Форрест Гамп – майда ғайритабиийликка эга одам, лекин бу гўёки унга ҳаётда ёрдам бераётгандек туюлади. Фильм қаҳрамоннинг болалиги ва улғайишини қамраб олади, тақдир уни АҚШ президенти қабулида бўлиш ва Вьетнам урушига қатнашишдек турли хил вазиятларга солади. Форрест ҳамма ерда ҳам ўзига хос беғамлиги билан ғолиб чиқади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Ҳар қандай вазиятда ҳам қандай қилиб ичкихотиржамликни сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақидаги ижобий фильм - ҳатто ташқи томондан кучли характерга эгадек туюлса-да, кучли характерга инсон йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Форрест кетма-кет ўзича ҳаракат қилади ва бу унга ҳаётда ёрдам беради, холос. Ҳаммаси меҳрибонлик, ўзига ишонч ва атрофдагиларга ёрдам беришга интилиш туфайли.

“Ы” операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари. 8,4/10

Жанри: комедия, мелодрама

Чиққан йили: 1965

Режиссёр: Леонид Гайдай

Бош ролларда: Александр Демьяненко, Наталя Селезнева, Юрий Никулин, Алексей Смирнов

Давомийлиги:  95 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,4/10

Сюжет: Ҳар қандай талаба каби Шурикнинг ҳам ишлари кўп: имтиҳонларга тайёргарлик кўриш, қурилишда бир-икки сўм ишлаб топиш, яна бир ёқимтой курсдош қиз билан яқиндан танишиш. Шурик қоровул кампирнинг ўрнига омборни қўриқлашни бўйнига олиб, талончиларга дуч келганида ҳаммаси бутунлай ўзгариб кетади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: СССР даврининг энг буюк фильмларидан бири. Ёрқин, ўткир, қувноқ комедия, унда тасодифлар тасодиф эмас, топқир Шурик эса ҳар доим мураккаб қийинчиликларни енгиб ўтади. Фильмдаги жумлалар ҳозир ҳам тилдан-тилга кўчиб юради, ундаги ҳажв эса совет киноси учун намуна бўлди.

Леон. 8,5/10

Жанри: драма, криминал

Чиққан йили: 1994

Режиссёр: Люк Бессон

Бош ролларда: Жан Рено, Натали Портман, Гари Олдман

Давомийлиги:  110 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,5/10

Томоша қилиш

Сюжет: Леон исмли қотил нарсаларга ва одамларга ўч эмас. У доим сафарда юради, фақат ўз ўсимлигини олиб юради ва яна у янги сутни яхши кўради. Шунингдек, Леон муҳим тамойилларга амал қилади – нишонга аёллар ва болаларни танлаш мумкин эмас. Ёлланма қотил қизалоқ Матильдани қутқаришга қарор қилганида, унинг одатий ҳаёти ўзгариб кетади. Унинг оиласини сотқин полициячилар ўлдирган ва бола қасос олмоқчи. Леон, ёввойилигига қарамай, Матильдага ёрдам беришни муҳим деб билади ва нимага рози бўлганини дарров пайқамайди.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Жан Рено, Натали Портман ва Гери Олдманнинг ажойиб актёрлик маҳорати ёрқин лаҳзаларга ҳам ўрин топган оғир воқеани кучайтиради. Кескин сюжет ҳатто совуққон қотилни ҳам ғазаблантиришга қодир Матильда каби бўшашишга имкон бермайди.

1+1. 8,5/10

Жанр: комедия, мелодрама

Чиққан йили: 2011

Режиссёр: Оливье Накаш, Ерик Толедано

Бош ролларда: Франсуа Клюзе, Омар Си, Анн Ле Ни

Давомийлиги: 112 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,5/10

Сюжет: Дрисс эндигина қамоқдам чиққан ва эркинликда нима билан шуғулланишини тушунишга ҳаракат қилмоқда. Тасодифан у бахтсиз ҳодисадан кейин деярли бутунлай фалаж бўлиб қолган бой зодагон Филипп билан танишиб қолади. Эҳтимол, Дрисс қараб ўтирадиган ролига кўриб чиқишга арзийдиган сўнгги инсондир. Бироқ унинг соддалиги ва некбинлиги ҳатто ҳамма нарсани кўра биладиган миллионерга ҳам кўп нарсани ўргатиши мумкин.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Ҳатто жуда оғир бўлса ҳам, ўз ҳаёти ва вазиятга бошқача қараш мумкинлиги ҳақида ижобийлик билан тўлдирилган комедияли драма. Қаҳрамонларнинг қизиқарли ривожланиши, бир-бирига “ишқалаш”нинг кутилаётган босқичи, бу билан боғлиқ кулгили вазиятлар - буларнинг барчаси “1+1”ни шу жанрдаги энг яхши фильмлардан бирига айлантиради.

Матрица. 8,7/10

Жанри: фантастик жангари

Чиққан йили: 1999

Режиссёр: Лано Вачовски, Лилли Вачовски

Бош ролларда: Киану Ривз, Керри-Энн Мосс, Лоренс Фишберн, Хьюго Уивинг

Давомийлиги:  136 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,7/10

Сюжет: Томас Андерсон - улкан корпорациянинг оддий ходими: ҳафтасига беш кун компьютерда ишлайди, осмонда юлдуз узмайди. Аммо офисдан ташқарида у жуда қобилиятли хакер Нео сифатида танилган. Айтишникнинг қобилиятини сирли одамлар пайқаб, у яшаётган дунё ҳақида қандайдир даҳшатли ҳақиқатни айтиб беришни ваъда қиладилар. Розилик бергач Томаснинг ҳаёти ҳақиқатан ҳам бир умрга ўзгариб кетади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Томошабоп жангари фильм экранларга чиқарилгандан 25 йил ўтгач ҳам умуман эскирмаган ҳолат камдан-кам учрайди. Ажойиб техник иш - махсус эффектлар, трюклар ва жанговар саҳналар узоқ вақт давомида бошқа блокбастерлар учун намуна бўлди. Бундан ташқари, нафақат қаҳрамонлар, балки томошабинлар олдида ҳам мураккаб ахлоқий дилеммаларни келтириб чиқарадиган жуда яхши сюжет.

Иван Васильевич касбини ўзгартиради. 8,2/10

Жанри: комедия, драма

Чиққан йили: 1999

Режиссёр: Леонид Гайдай

Бош ролларда: Александр Демьяненко, Юрий Яковлев, Леонид Куравлев

Давомийлиги:  88 дақиқа

IMDbдаги рейтинги: 8,2/10

Сюжет: Ихтирочи Тимофеев ҳақиқий вақт машинасини яратди. У портални тўғридан тўғри ХVI аср ҳукмдори Иван Грозний саройига очади. Қаттиққўл подшо совет даврида, хонадон ўғриси ва маҳаллий уй бошқарувчиси ўрта асрларга тушиб қолади. Қаҳрамонлар янги даврларга кўникишлари ва эҳтиёт бўлишлари керак - ахир ҳар икки ҳолатда ҳам уларнинг аслида кимлиги аниқланса, хавф-хатар таҳдид солади.

Нима учун томоша қилишга арзийди: Қизиқарли ва ўткир ҳолатлар ҳақидаги комедия: қаҳрамонлар ўзига тегишли бўлмаган муҳитга тушиб қоладилар ва улар ноодатий шароитларга кўникишлари лозим. Ажойиб вазиятлар, актёрларнинг ишонарли ижроси, сифатли суратга олиш - фильмга деярли ҳеч қандай эътироз билдириш мумкин эмас, бу соф классикадир.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.