РУ
O’Z
UZS
/
/
Баҳодир Жалоловнинг профбоксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
29.11.2024

Баҳодир Жалоловнинг профбоксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг профбоксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик чемпион франциялик Дэвид Спилмонт билан баҳслашади.

2025 йил 6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади. Унга франциялик Дэвид Спилмонт рақиблик қилади, деб хабар берди Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди.

Унинг бўлажак рақиби Дэвид Спилмонт шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган. Бокс оқшомида ўзбекистонлик Артур Биярсланов ва франциялик Муҳаммад Мимун ўртасида ҳам жанг бўлиб ўтади.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.