наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ёмғирли ҳаводан қуёшлигача бир қадам: Ўзбекистондаги об-ҳаво ва ҳар бир кун учун 7 та образ
10.11.2024 (янгиланди 10.11.2024)

Ёмғирли ҳаводан қуёшлигача бир қадам: Ўзбекистондаги об-ҳаво ва ҳар бир кун учун 7 та образ

Ёмғирли ҳаводан қуёшлигача бир қадам: Ўзбекистондаги об-ҳаво ва ҳар бир кун учун 7 та образ
Муаллиф

Ўзбекистонда кузги таътиллар ҳам ўз ниҳоясига етди, ўйлаймизки ҳамма дам олишга улгурди, ёки болаларни мириқиб дам олдираман деб баъзилар ота-оналик вазифаларидан ҳам чарчаган бўлиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар, ноябрь ҳозир айни авжига чиққан ва энди биз унга мослашишимиз ҳамда шунга яраша кийинишга ҳаракат қилишимиз керак. Маша эса аввал Тошкентдаги об-ҳаво прогнозини “Ўзгидромет”дан текшириб, сўнг “Tashkent City Mall”да жойлашган “Zara” дўконига янги ҳафта образлари учун харид қилишга отланди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

11-ноябрь - 17-ноябрда Тошкентдаги об-ҳаво

11-ноябрь  

Душанба куни Тошкентда ёқимли ва очиқ об-ҳаво бўлади, ташқарида +14°С. Лекин кечқурунлари совуқ – +5°С, шунинг учун иссиқ ва модага мос кийимлар кийишни унутмасликни тавсия қиламиз. 

Машанинг образи:  

Трикотажли нимча 

Текис жинси

12-ноябрь 

Иккинчи иш куни булутли ва қуёшсиз бўлади. Термометр +14°С ни кўрсатади, лекин қора булутлар ҳатто энг ижобий инсонларни боши узра сузиб юради. Иш жараёнига тўлиқ шўнғишнинг айни вақти, сайр қилишларни эса дам олиш кунларига режалаштирамиз.

Машанинг образи:  

Декоратив брошли топ  

Кенг ва чизиқли шим

13-ноябрь  

Чоршанба – ҳафтанинг энг совуқ ва ёмғирли куни бўлади. Ташқарида +8°С, ёмғир ёғади ва кайфият ҳам шундай ҳавога монанд. Аммо, умидимизни ҳеч сўндирмаймиз-да, севимли кўйлак ёки палтомизни кийиб, чиройли безаниб, ўз кайфиятимизни ўзимиз кўтарамиз.

Машанинг образи: 

Драпировкали кўйлак  

Кенг ёқали палто

14-ноябрь  

Пайшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, ҳарорат +10°С бўлади, аста-секин қуёш яна кўрина бошлайди. Кечқурун жуда совуқ бўлиши мумкин, тахминан +3°С. Иссиқ устки кийим кийишни унутманг.  

Машанинг образи:  

Байкер услубидаги куртка

15-ноябрь  

Жума куни Тошкентда об-ҳаво қуёшли бўлиб, +12°С ни кўрсатади ва дам олиш кунлари яқинлашгани кўнгилни кўтаради. Дам олишни бугун кечқурундан бошлашга нима дейсиз? Масалан, уйда “ялтирайдиган” кечки зиёфат ёки ялтироқ кийимда ресторанга чиқиш.  

Машанинг образи:  

Тангача ва попуклар билан безатилган кўйлак

16-ноябрь  

Тошкентдаги об-ҳаво дам олиш кунларида қуёш нуридан нур сочади ва +14°С бўлади. Кузги сўлим ҳаво! Шу кунда бургунди рангли либос билан ташқарига чиқинг, ахир бу мавсумнинг энг трендли ранги. 

Машанинг образи:  

Атлас рубашка  

Бурмали шим

17-ноябрь 

Якшанба ва бизни яна қуёшли об-ҳаво кутмоқда – +14°С, ёрқин қуёш ва шамолсиз. Ҳақиқий байрам! Оила аъзоларини йиғиб, чиройли ва янги образда оилавий бранч ёки тушликка боришни унутманг.

Машанинг образи:  

Баҳмал деталлари бор кўйлак

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.