Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Сўнгги йилларда Янги йил арафасида Ўзбекистонда узайтирилган дам олиш кунлари бўлмоқда. 2025 йилга ўтар вақтда неча кун дам олишимиз ҳисоблаб чиқилди.
Ўзбекистонда охирги йилларда катта байрамлар арафасида 4-5 кунлик дам олиш кунлари эълон қилинмоқда. Жумладан, Янги йилда ҳам узайтирилган дам олиш бўлиши кутилмоқда.
Ўтган йилги ҳисоб-китобга кўра (катта эҳтимол билан 2024 йилга ҳам тааллуқли) дам олиш кунлари қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
- 30 декабрь (қўшимча дам олиш куни)
- 31 декабрь (сешанба);
- 1 январь (Янги йил байрами);
- 2 январь (қўшимча дам олиш куни).
Лекин 4 январь — шанба кунидан 2 январь — пайшанба кунига кўчирилгани боис ҳафтада 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар учун 4 январь иш куни ҳисобланади.
Эслатма, бу дам олиш кунлари ҳали расман тасдиқланмаган. Фақатгина аввалги йилдаги байрам кунларига қараб ҳисоблаб чиқилган. Расмий маълумотни ҳам тез орада тақдим этамиз.