Dyson Supersonic фени – Янги йилда аёллар учун энг зўр совға. Нега айнан у қизларга бунчалик ёқишига аниқлик киритдик
Йиллар давомида ишлаб чиқиш, миллионлаб фунт стерлинг маблағ, битта оригинал ва юзлаб нусхалар (ҳатто Wildberrries’да ҳам мавжуд) – буларнинг барчаси гўзаллик саноатининг энг машҳур маҳсулоти бўлишига олиб келди. Хўш, нега бу фен аёллар учун энг зўр совға ва фенларнинг шоҳи бўлиб қолмоқда?
Нега Dyson сотиб олиш керак? Топ-10 сабаб
- Dyson фени йиллар давомида ишлаб чиқилган ва бу унинг устида жуда катта иш олиб борилганини кўрсатади. Компания маркетинг бўлими маълумотларига кўра, гаджетни яратиш, такомиллаштириш ва синовдан ўтказиш учун 4 йил вақт сарфлаган. Фен ишлаб чиқарилишидан олдин 103 муҳандис томонидан 60 га яқин прототип яратилган. Фақат 61-версияси мукаммал деб топилган. Бу, Dyson фени сизга ёки яқин аёлингизга керак бўлишининг биринчи сабабидир.
- Dyson компанияси фақат сочларни ўрганишга 50 миллион фунт стерлингдан кўпроқ маблағ сарфлаган. Кўнгиллилар лабораторияга ҳар куни худди ишга боргандек қатнаганлар. Шу сабабли, Дйсон яратувчилари аёллар сочларига тааллуқли барча, ҳатто ундан ҳам кўпроқ маълумотни билади. Бу эса Dyson Supersonic фенини сотиб олиш учун яна бир сабаб.
- Dyson Supersonic – сочлар учун биринчи ҳақиқий гаджет деб аталиши мумкин, бу эса ҳазил гап эмас. У қиммат ва замонавий кўринишга эга, эргономик дизайни билан мафтун қилади. У нафақат чиройли ва замонавий, балки технологик ва деярли шовқинсиз ишлайди. Агар уйда болалар ёки қариялар яшаса, бу жуда муҳим жиҳат ҳисобланади.
- Dyson Supersonic максимал ҳарорати 100 даражадан ошмайди. Бунга таркибидаги шиша термистор сабаб бўлади: у ҳароратни бошқаради ва фенни сочлар учун хавфли ҳароратга қизиб кетишига йўл қўймайди. Акс ҳолда, сочлар структурасига зарар етади ва кератин эрий бошлайди.
Dyson Supersonic’да ҳаво оқими ва ҳарорат орасидаги мукаммал мувозанат мавжуд. “Chanel” модалар уйи стилисти Кацуё Камо уни “моҳир устанинг ёрдамчиси” деб атаган.
- Dyson комплектацияси. Фенга бир нечта қўшимчалар киради: магнитли диффузор, йўналган ҳаво оқими учун махсус насадкалар, олд сочлар учун концентратор, эҳтиёткор қуритиш учун насадка ва сирпанишга қарши гиламча. Бу бошқа фенларга қараганда жуда бой жиҳозлардир.
- Dyson фени вазни ҳам мўъжизавий – дунёдаги барча фенлардан енгил (ҳатто кичик travel-size моделлардан ҳам). Уни 30 дақиқа ушлаб турсангиз ҳам қўлларингиз чарчамайди. Аммо шунча вақтга ҳожат йўқ – у ишини 10 дақиқада бажаради.
- Dyson Supersonic шнури узунлиги 2,7 метрни ташкил этади. Бу нафақат ўзингизни ҳамма томондан ўраб соч турмагини қилиш, балки бошқа хонага ҳам узатишга етарли. Бунда шнур чалкашиб қолмайди, балки “ақлли илон” каби ўралади.
- Dyson’да ҳаво узатиш бурчаги энг оптимал – 20 даража. Ишонмаслигингиз мумкин, лекин бу жуда муҳим кўрсаткич. Бу сочларнинг ҳар томонга учиб кетмаслиги ва бошда “сомон уюми” ҳосил бўлмаслиги учун муҳимдир.
- Dyson Supersonic – замонавий тренд ва ҳали ҳам нуфузли атрибутлигича ўз обруини сақлаб келмоқда. У барча машҳур актрисалар, хонандалар, блогерлар ва стилистлар томонидан – машҳур брендларнинг намойишларида, фотосессияларда ва бошқа жойларда ишлатилади.
Умид қиламизки, биз “Аёлга қандай совға қилиш керак?” деган саволга жавоб бердик ва сизни Dyson Supersonic фенини сотиб олишга деярли кўндирдик. Бу фен ҳақиқатан ҳам ўз нархига арзийди. Айниқса, Ўзбекистонда Dyson’ни энг жозибадор нархда қаердан сотиб олишни билсак.
Ҳозирда Янги йил-олди чегирмалари амал қилмоқда, шунинг учун шошилинг – маҳсулот сони чекланган.