Ботир Қодиров ака-ука Жўраевларга жиддий мурожаат билан чиқди
Хонанда Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларга мурожаат билан чиқди.
Қўшиқчи «Ovoz. Bolalar» лойиҳасида ўз шогирдлари марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг қўшиғини ижро қилгани учун ушбу чиқиш блокланганини айтган.
Бунга Гулнора Жўраева сабаб экани таъкидланади. Ушбу шахс Жўраевлар оиласига алоқадорлиги қўшимча қилинган. Бу UzAuthor муаллифлик жамияти томонидан амалга оширилган.
Ботир Қодиров Жўраевлардан нега шогирдларининг ижросини блоклатишаётганини сўраган. У отасининг санъат асарлари барча томонидан ижро этилиши мумкинлигини доимий равишда айтиб келади.
«Бу болалар бегуноҳ. Улар бирор ғаразли ниятда қўшиқларни ижро этмаяпти. Санъат асарлари янгича талқинда тақдим этилса, халқимиз бундан баҳраманд бўлса, бунинг нимаси ёмон», — деган қўшиқчи.