наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
1 декабрдан сув учун тўловлар фақат электрон шаклда амалга оширилади
11.11.2024

1 декабрдан сув учун тўловлар фақат электрон шаклда амалга оширилади

1 декабрдан сув учун тўловлар фақат электрон шаклда амалга оширилади

Эндиликда мазкур санадан бошлаб назоратчилар ва сув таъминоти ходимлари орқали нақд пул билан тўлов қабул қилинмайди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

1 декабрдан Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янгилик сув таъминоти соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига қарши курашишга қаратилган.

Эндиликда мазкур санадан бошлаб назоратчилар ва сув таъминоти ходимлари орқали нақд пул билан тўлов қабул қилинмайди.

Фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган тўлов усулларини танлашлари мумкин:

cabinet.uzsuv.uz шахсий кабинет орқали;

@uzsuvbot Telegram боти орқали;

Электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Alif Mobi, Payme, Oson, Uzum Bank) ҳамда тўлов инфокиосклари ва тижорат банк кассалари ҳамда шохобчалари, почта бўлимлари орқали.

Хабарда таъкидланишича, сўнгги вақтларда соҳада коррупция ҳолатлари аниқланган. Масалан, Сирдарё вилоятидаги инспектор 36 нафар жисмоний ва юридик шахснинг ишончига кириб, давлат компанияси ва фуқароларнинг ҳисоб рақамларига ўтказмасдан 52 млн сўмни ўзлаштириб олган.

Бундан ташқари, «Хоразм сув таъминоти» компаниясининг 5та туман филиаллари масъуллари томонидан истеъмолчилар томонидан тўланган 380 млн сўм маблағлар банк ҳисоб рақамларига ўтказилмасдан ўзлаштирилгани аниқланган. Иккала ҳолат бўйича ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.